Ўзбекистон Жанубий Кореянинг саратонни даволаш шифохоналарини қуриш тажрибасини ўрганмоқда

© ИА "Дунё"Делегация Узбекистана во главе с министром здравоохранения Абдухакимом Хаджибаевым прибыла в Южную Корею
Делегация Узбекистана во главе с министром здравоохранения Абдухакимом Хаджибаевым прибыла в Южную Корею - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ССВ раҳбари Жанубий Кореяга ташрифи давомида кореялик ҳамкасби Квон Док Чол билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга саратонни даволаш шифохоналарини қуриш бўйича корейс тажрибаси ва технологияларини ўрганиш мақсадида келди.
“Дунё” АА хабарига кўра, Тошкентда касаллик даражаси юқори бўлган саратон хасталикларини даволаш ва фаолият кўрсатишга ихтисослаштирилган шифохоналарни қуриш режалаштирилмоқда.
Переговоры Национальной палаты и Южнокорейского профессора Чой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2020
Ўзбекистонда Корея услубида Онкология маркази ташкил қилинади
Ўзбекистон томони саратон шифохоналарини ташкил этишда Жанубий Корея экспертлари ва етакчи компанияларининг иштирокини таъминлаш борасида таклиф билдирди. Корея Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Квон Док Чол мамлакат ҳукумати "ноу-хау"лардан фойдаланиш орқали Ўзбекистон халқининг саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшиш имконига эга бўлишдан хурсанд эканини айтди.
Шунингдек, у соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг йиғилишлари кун тартибини аниқлаб олиш орқали икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев май ўрталарида Тошкент тиббиёт академияси ҳудудига бориб, Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази биноси учун мўлжалланган жойни кўрган эди. Янги бинони Жанубий Корея тажрибаси ва лойиҳаси асосида қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0