Жамият

Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилди: у билан кимлар тақдирланади

© Sputnik / Дильшода Рахматова Фестиваль молодежи в Чирчике

Фестиваль молодежи в Чирчике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Кўкрак нишони билан Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшганлар тақдирланади.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилди.
Қарорга кўра, кўкрак нишони билан Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.
© Telegram / huquqiyaxborot“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони
“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони
Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўз ташаббусига асосан хорижлик ҳамкорлари, чет элдаги турдош ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларини миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.
Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала