Жамият

Президент аппарати бешта Mercedes Benz автомобилларини сотувга қўйди

© Торговая площадка E-auksion Аппарат президента продаст пять автомобилей Mercedes Benz
Аппарат президента продаст пять автомобилей Mercedes Benz  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Барча автомобилларнинг бошланғич нархи 129 миллиондан 188 миллион сўмгача. Савдо 17 июнга қадар бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Президент администрацияси E-auksion савдо майдончасида Mercedes Benz русумидаги бешта автомобилларни сотувга қўйди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 378 325 км масофани босиб ўтган Mercedes Benz E240нинг бошланғич нархи (давлат рақами 01 245 PPP) 129,6 млн сўмни ташкил этади. Автомобил техник жиҳатдан созлиги қайд этилган.
Барча автомобилларнинг бошланғич нархи 129 миллиондан 188 миллион сўмгачани ташкил этади. Савдога учта Mercedes Benz E240 автомобили, битта Mercedes Benz E320, шунингдек, Mercedes Benz 412 D KA қўйилган.
Савдо 17 июнь куни бўлиб ўтади. Аризаларни қабул қилиш 15 июн куни тўхтатилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала