Президент кортеж автомобилларининг Термиздаги ЙТҲга алоқаси йўқ – ЙҲХББ

© Sputnik / /Рамиз БахтияровАвтомобилисты устроили кортеж, сопровождая автобус с футболистами
Автомобилисты устроили кортеж, сопровождая автобус с футболистами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Oбуна бўлиш
Сурхондарёда президент кортежидаги машина кўча супураётган аёлни уриб юборгани айтилган хабарга изоҳ берилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) Сурхондарёда президент кортежидаги машина кўча супураётган аёлни уриб юборгани айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Президент ташрифи вақтида кўча супураётган аёлни ҳокимлик машинаси уриб кетди. Аёл икки кундан буён комада” сарлавҳаси остидаги хабар тарқалган эди.
Аниқланишича, 1 июнь куни соат 07:30 ларда “Каптива” ҳайдовчиси Э.Б. Термиз шаҳри “Шодлик” маҳалласида пиёдалар йўлакчасидан велосипедда кетаётган П.Р.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юборган. ЙТҲ А.Темур кўчасининг Баркамол авлод марказий кўчаси билан кесишган жойида рўй берган.
Натижада фуқаро П.Р. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалидаги жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
“Мазкур транспорт воситаси давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида ташкил этилган кортеж автомобилларига алоқаси йўқлиги, бундан ташқари Амир Темур ва Баркамол Авлод кўчаларининг кесишмасида кортеж ҳаракатланмаганлигини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.
Автомобильное движение в городе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Янги ишчи гуруҳи йўллардаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради
Янгиликлар лентаси
0