Дунёда

Қирғизистон COVID беморларини “Қўрғошинли заҳар” билан даволашни тўхтатди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков Смертельно опасным иссык-кульским корнем хотят лечить от COVID
Смертельно опасным иссык-кульским корнем хотят лечить от COVID

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморларни Иссиқкўл илдизидан тайёрланган дамлама билан даволаш тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Қирғизистон шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни Иссиқкўл илдизи (аконит)дан тайёрланган дамлама билан даволаш тўхтатилди.
Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев маълум қилди. Унга кўра, бу клиник синов жараёни якунлангани билан боғлиқ.

“Биз дамламани енгил ва ўрта даражада касалликка чалинган 400 нафар беморга бердик. Клиник тадқиқотлар тугагандан сўнг, аконит билан даволаш тўхтатилди. Барча олинган маълумотлар Россия ва Қозоғистон академикларига юборилди. Ҳозир хулосани кутмоқмиз”, - деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида қўшни республика ССВ COVID-19 ташхиси қўйилган 300 нафар бемор Иссиқкўл илдизи дамламаси билан даволангани ҳақида маълум қилганди.
Продажа Иссык-Кульского корня на рынке в Бишкеке. 17 апреля 2021 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Дунёда
Бишкекда эркак “Иссиқкўл илдизи” дамламасидан заҳарланди
Соғлиқни сақлаш вазири матбуот анжумани пайтида "уу коргошуун" ("қўрғошинли заҳар") деб аталадиган илдиздан тайёрланган дамламани ичди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида касалликнинг дастлабки босқичда "Иссиқкўл илдизи" ёрдамида коронавирусни даволаш усули топилгани ҳақида пост қўйилди эди. Кейинчалик пост ўчириб ташланди.
Шунингдек, 20 апрелда Иссиқкўл илдизидан тайёрланган дамламадан 63 ёшли бишкеклик заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала