Жамият

Қум бўронларига нима сабаб бўлмоқда – Ўзгидромет изоҳи

© Sputnik / Андрей Стенин / Фотобанкка ўтишПылевая буря в пустыне Средней Азии
Пылевая буря в пустыне Средней Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Чангли бўрон - қурғоқчил, чўл ва ярим чўл ҳудудларда тез-тез учрайдиган ҳодисадир. Марказий Осиёнинг аксарият ҳудудлари учун бу - одатий ҳол.
ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида қум ва чанг бўронлари кузатилмоқда. Ушбу табиий ҳодисаларга нима сабаб бўлаётганига Ўзгидромет хизмати мутахассислари изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 2 июн куни Қўшработ (Самарқанд вилояти) метеостанциясида соат тахминан 15:18 ларда шимоли-ғарбдан кучли шамол бошланиб, 20 м/с гача етган, шунинг окибатида қумли бўрон кўтарилган ва тахминан 16:20 ларда тинган эди.
Чангли бўрон – бу атмосфера ҳодисаси бўлиб, ер юзидан катта миқдордаги қум ва чангларни кучли шамол таъсирида кўтарилишидир. Бизнинг ҳудудимизда бундай жараёнлар кўпинча баҳорда ва ёзнинг бошида ривожланади.
Аксарият ҳолларда чангли бўрон қурғоқчил ҳудудларда - чўл ва ярим чўл ҳудудларда содир бўлади. Чангли бўронлар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларида ҳам тез-тез учрайдиган ҳодисадир.
Песчаная буря в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Фото
Пекинга қум бўрони ёпирилди – кишини сеҳрловчи суратлар
Ушбу йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бир нечта чангли бўрон ҳодисалари кузатилди. Ҳатто Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига чангли бўрон кузатилди.
Тошкент қурғоқчил ҳудуд деб ҳисобланмайди, лекин сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала