Россияда меҳнат ресурслари нархи 50-100 фоизга ошди

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя правительства РФ Марат Хуснуллин
Заместитель председателя правительства РФ Марат Хуснуллин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати айни дамда меҳнат мигрантлари кириб келишини соддалаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Россияда қурилиш соҳасида мигрантлар етишмовчилиги туфайли вазият жуда оғир. - деди Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форумда бош вазир ўринбосари Марат Хуснулин.
"Ҳозир мигрантлар ва меҳнат ресурслари бўйича вазият жуда оғир. Меҳнат ресурслари нархи 50-100%га ошди. Бу дегани бизда маблағ етишмаяпти дегани эмас, балки қурилишда ишлаши мумкин бўлган одамлар йўқ", - деди Хуснулин.
Бош вазир ўринбосари айтишига кўра, коронавирусга қарши штаб раҳбари Татьяна Голикова иштирокида бўлиб ўтган мажлисда, Россияда қурилиш соҳасида ишлашга тайёр бўлган меҳнат мигрантлари учун кириш тартибини соддалаштириш механизми тайёрланган.
"Иккинчи босқичда биз ушбу ечимни ҳукумат раҳбари даражасига олиб чиқамиз", - деди Ҳуснулин.
Маълумот учун, Санкт-Петербургдаги иқтисодий форум 2-5 июнь кунлари офлайн форматда бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0