Колумнистлар

"Шимолий оқим— 2"га қарши сўнгги жанг бошланди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Фотобанкка ўтишФлаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы
Флаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
“Шимолий оқим-2” - бугун Германиянинг энг катта муаммосига айланган. Сабаб - сайловолди рақобат: мухолифат яшилллар партияси ШО-2нинг салбий томонларидан мавжуд ҳукуматга қарши фойдаланмоқда.
Бир ҳафта олдин Россияда Германиянинг 3та нодавлат ташкилоти фаолияти “номақбул” деб топилганида, Берлин бундан норози бўлган эди. Масалан Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас шундай деди:
“Бизнинг давлатлар ва халқлар орасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган ташкилотлар фаолиятини таъқиқлаш – бу бизнинг Россия билан муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятимизга жиддий зарба бўлди. Россия Бош прокуратурасининг фуқаро жамияти соҳасида фаолият юритаётган учта немис ташкилотлари фаолиятини таъқиқлаш ҳақидаги қарори - ғайриоддий ва қабул қилиб бўлмайдиган”.
Строительство газопровода Северный поток-2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Колумнистлар
Киев АҚШдан “Шимолий оқим-2” бўйича санкцияларни қайтаришни талаб қилмоқда
Оддий сўзлар билан айтганда, биз руслар билан муносабатларни яхшлашга уринсак ҳам улар бизнинг жамоат ташкилотларимизни ишлашга қўймаяпти. “Русча гапирувчи европаликлар форуми”, “Немис-рус алмашуви” ва “Либерал замонавийлик маркази” каби немис-рус дўстлигини мустаҳкамловчи ташкилотлар фаолияти нега чекланди, демоқчи.
Жавоб жуда тез топилди: орадан икки кун ўтиб “Либерал замонавийлик маркази” сайтида унинг асосчиси ва раҳбари Ральф Фюкс 80та сиёсатчи ва экспертнинг Ангела Меркелга “Шимолий оқим-2”дан воз кечиш ҳақидаги очик хатини қўллаб қувватлади. Албатта ушбу хат нодавлат ташкилот Россияда ёпилишидан анча олдин тайёрлангани шубҳасиз.
Шу ўрнинда масалага яна бир томондан назар солиш керак. Айни дамда Германияда Меркель бошчилигидаги ХДС ва “Яшиллар” партиялари орасида сайловолди рақобат авж олмоқда. Россияда ёпилган “Либерал замонавийлик маркази” эса “Яшиллар” билан чамбарчас боғлиқ ва унинг чиқишлари ушбу партиянинг канцлерликка номзоди Анналены Бербокни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ҳа, бугун Германиянинг энг катта муаммоси бу иқтиод, евроинтеграция ёки бошқа миллий муаммолар эмас – айнан “Шимолий оқим-2”.
Ўтган ҳафтада Жо Байден деярли қуриб битказилган газ қувурига санкциялар киритиш бефойда деб айтган эди. Шундан сўнг ҳамма тинчланади деб ўйлаган бўлсангиз хато қиласиз. Байден Германия билан муносабатларни бузишни истамаган бўлса-да, Германиянинг ўзида унинг миллий манфаатларига қарши охиригача бориши тайёр бўлганлар етарли экан.
Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Колумнистлар
Ҳаммаси Москванинг “ўзини тутишига” боғлиқ: немислар “Шимолий оқим-2”ни тўхтатадими?
Петицияга имзо қўйган 80 нафар таниқли “Сиёсатчилар, олимлар ва ҳарбийлар” орасида бутун дунё вакиллари бор. Украина собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Климкин, бир талай собиқ АҚШ элчилари, Польша ва Болтиқбўйи вакиллари, ҳатто “Келажакдаги ажойиб Россия”дан таниқли “демократия курашчиси” Владимир Милов ҳам бор.
Имзо қўйганларнинг бир нарса бирлаштиради - уларнинг барчаси қатъий атлантистлар (НАТО тарафдорлари), Германиянинг “яшиллар” партияси вакили Анналена Бербок каби. У ўзининг биринчи чиқишидаёқ “Шимолий оқим-2”ни дарҳол тўхтатишни талаб қилган эди.
“Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар киритаётган бир вақтда Германиянинг ҳозирги ҳукумати “Шимолий оқим-2”ни қўллаб-қувватлаши – санкциялар таъсирини камайтирмоқда. Бундай сиёсатни дарҳол тўхтатиш керак”, - деган эди Бербок.
Тепада айтилган “80 киши мурожаати”да “Шимолий оқим-2”нинг қуйидаги “хавфлари” тилга олинган:
"У европача якдиллик ва трансатлантик муносабатларга путр етказади;
Иқлим борасида Европа ва Германиянинг янги мақсадларига қарама-қарши;
Украина хавфсизигига таҳдид солади;
ЕИнинг умумий ташқи энергетик сиёсатига қарама-қарши".
Тепада келтирилган Хатда яна “Шимолий оқим-2” тарихи ва Россия ички тузилишига доир маслалар ҳам айтиб ўтилган.
Хусусан, “ШО-2 “Қрим аннексиясидан” сўнг ва Россия Украина шарқига интервенция қилган вақтида” имзоланган экан. Шунингдек, Украинага қарши эълон қилинмаган уруш ҳозир ҳам олиб борилаётган ва Россия ичида демократик жамиятга қарши репрессиялар кучайиб бораётган” экан.
Крутой разворот: Германия угрожает США санкциями в ответ на попытку остановить Северный поток - 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Дунёда
Германия “Шимолий оқим-2” қурилиши тарафдори – Меркель
Эсингизда бўлса, Трамп сайловларидан сўнг Россияни сайловларда аралашишда айблаб “Ғарб демократиясига ҳужум” мавзусида бир қатор мақолалар чоп этилган эди. Энди бўлса, "Wandel durch Handel"- “Савдо орқали ўзгартириш” стратегияси иш бермади: яъни “демократик жамият вакилларини” ҳукумат бошига олиб кела олмаганидан ва Россиянинг ташқи сиёсатини ўзгартира олмагани тан олинди.
Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, лекин ўзларининг Россияга қарши фаолиятини тан олиб турган бир вақтда, Россиянинг қарши чораларига нега ҳайрон бўлишмоқда?
“Либерал замонавийлик маркази” каби ташкилотлар билан қандай йўл тутиш керак? Ахир бундай ташкилотлар нафақат Россия манфаатларига қарши, балким рус-немис муносабатларига қарши фаолият олиб бормоқда. Берлин бор имконияти билан ўз суверенитетини ҳимоя қилаётган бир вақтда, улар нафақат Германия балким бутун Европани АҚШга, аниқроғи атлантистларга, тобэ қилиб қўйиш томон ҳаракат қилмоқда.
"Шимолий оқим— 2" –трансатлантик муносабатлардаги аллақачон вақти келган янги бошланишлар учун тўсиқ бўлади... Мораторий — бу умумий Европа нуқтаи назарини ишлаб чиқиш вақтидир. Унинг яна бир муҳим жиҳати – у Россия раҳбарияти учун, европача тартибнинг асоси бўлган, халқаро ҳуқуқ ва қоидалар бузилиши салбий оқибатлар олиб келиши ҳақида сигнал бўлади”, - дейилган хатда.
Русларга европача тартиб-қоидани уқтириш учун ўз оёғига ўзи ўқ узган яхшими ёки атлантик бўйинбоғни янада қаттиқроқ сиқиш мақулми? Ушбу хатни ёзганлар ўз талабларининг қанчалик бемаъни эканини ҳам тушунишмаяпти. Хўш, унда нима сабабдан Европанинг катта қисми ва ҳатто оддий немислар ҳам ШО-2 Европа учун зарарли эканига ишонишмоқда?
Чунки бу ерда гап иккита Европа ҳақида кетмоқда: бири англосаксларга тобеликда давом этишни истайдиган, иккинчиси эса – секин-аста ўз мустақиллигини ўзига қайтаришни истайди. Биринчиси - Россия билан доимий қарама-қаршиликка маҳкум, иккинчиси эса - буюк шарқий қўшнисининг ҳамкорлигисиз ўзи ҳам мавжуд бўлмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала