Турар жой, йўл, стипендия – хорижлик талабалар учун Россия грантлари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Oбуна бўлиш
Россияда мамлакат олийгоҳларида таълим олаётган чет эллик талабалар харажатининг сезиларли қисмини қоплаб бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. 2022 йилдан бошлаб собиқ СССР мамлакатларидан бўлган 500 нафар чет эллик талаба улар харажатларини сезиларли қоплаб берадиган грантларга даъвогарлик қилишлари мумкин. Гап Россия ОТМларида бепул таълим олиш учун Россия ҳукумати квотасини қўлга киритган фуқаролар ҳақида бормоқда.
Россия Таълим вазирлиги қарорининг лойиҳаси эълон қилинган ва жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда.
Грант қайси харажатларни қоплаб беради:
оралиқ имтиҳонлар муваффақиятли топширилган тақдирда ҳар йили ўз мамлакатидан ўқиш жойига қилинган сафар. Талаба чегарани кесиб ўтганлик тасдиқловчи ҳужжат ва самолёт, поезд ёки бошқа транспортга олинган чиптани тақдим этиши кифоя;
қўшимча тиббий суғурта полиси тўлови;
олийгоҳ ётоқхонасида яшаш;
қўшимча ҳар ойлик стипендия (институтникидан ташқари). Тўлов талаба таҳсил олаётган Россия ҳудудининг тирикчилик учун зарур энг кам миқдорига тенг бўлади. Масалан, Москвада у 18 029, Воронежда 9 689, Новосибирскда эса 12 785 рублни ташкил этади.
Тўловлар бевосита хорижликнинг фанларни ўзлаштиришига боғлиқ бўлади. Битта ёки ундан ортиқ ўқув фанларидан "қониқарсиз" ёки “қониқарли” баҳо олган талаба айрим тўловлардан маҳрум бўлиши мумкин.

Грантни қандай олиш мумкин

Грантлар МДҲ, Болтиқ мамлакатлари, Грузия, Абхазия ва Жанубий Осетия фуқароларига берилади. Россия бюджетидан маблағ бакалавриат, специалитет ва магистратура дастурларига ажратилади.
Жорий йилда мактаб ўқувчилари ёки магистлар учун олимпиада (Россиянинг тегишли идоралари томонидан маъқулланган) ғолиби ёки совриндори бўлиш зарур.
Яна бир мезон – таҳсилни қўшича курсларсиз бошлаш учун рус тилини яхши билиш.
Cтуденты НИУ МИЭТ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Хорижлик абитуриент Россия олийгоҳига мамлакатдан чиқмасдан қандай ўқишга кириши мумкин
Россия ҳукуматининг жорий йилда Россия олийгоҳларида таҳсил олиш учун квотаси 18 минг кишини ташкил этади. 2022 йилда у 23 мингта бўлади, 2023 йилдан эса 30 минг абитуриентларни қамраб олади.
Хорижлик талабалар учун грант тизимини жорий этиш ғоясини аввалроқ Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков билдирган эди.
Янгиликлар лентаси
0