Жамият

Ҳайдовчига нисбатан носамимий муносабатда бўлган ЙПХ инспектори ишдан олинди

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2021
Сал аввал ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими ҳайдовчини сўкди сарлавҳаси остида видео тарқалгач, Жиззах вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви бошлаб юборилган эди.
ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Жиззахда ЙПХ инспектори ҳайдовчи билан мулоқот жараёнида носамимий муносабатда бўлгани учун ишдан олинди.
Сал аввал ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими ҳайдовчини сўкди сарлавҳаси остида видео тарқалгач, Жиззах вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви бошлаб юборилган эди.
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Ҳодисалар
Жиззахда фуқарони ҳақорат қилган ЙПХ ходими маошининг 50 фоизидан айрилди
Воқеа апрел ойида Жиззах вилоятида содир бўлган.
ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари З.П., З Ғ. ва Ш.М. Жиззах шаҳар Ислом Каримов шоҳкўчасида тунги хизматни олиб бораётган вақтида ЙПХ инспектори Ш.Муродов томонидан "ВАЗ-2108" машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан ҳаракатланганлиги боис тўхтатилган.
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2021
Жамият
ЙПХ пиёда хизмат олиб боришдан босқичма-босқич воз кечади
ЙПХ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларни тақдим қилишини сўраганда ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Ҳайдовчи А.Ж.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, "ВАЗ-2108" вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига махсус эвакуатор ёрдамида олиб кетилаётганда ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдириб, қаршилик кўрсатган. ЙПХ инспектори Ш.Муродов ҳайдовчи билан мулоқот жараёнида носамимий муносабатда бўлган.
Хизмат текшируви хулосасига кўра, хизмат фаолияти давомида "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Мурадов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала