Жамият

Икки юздан ортиқ эркак “Аёллар реабилитация марказ”ига мурожаат қилган - вазирлик

© Sputnik / Дильшода РахматоваЦентр реабилитации и адаптации женщин в Ташкенте
Центр реабилитации и адаптации женщин в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2021
Реабилитация марказларига зўравонликдан ҳимоя сўраб 209 нафар эркак мурожаат қилган.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Реабилитация марказларига зўравонликдан ҳимоя сўраб 209 нафар эркак мурожаат қилган, бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилором Қўзиева АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Женщина закрывает лицо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2020
Жамият
Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун янги мобил иловаси ишга туширилди
Президент қарори билан хотин-қизлар реабилитация марказлари оптималлаштирилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурига ўтказилади. Эндиликда улар давлат муассаси сифатида фаолият кўрсатади. 1 та Республика маркази, 14 та вилоят маркази ва 14 та намунавий минтақалараро марказ, жами 29 та аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ташкил этилади.
Ҳозирги кунга қадар реабилитация марказларига 4200 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 3827 таси аёл, 169 таси бола, 209 нафари эркак.
Мурожаат қилганларнинг 1347 таси руҳий, 845 таси жисмоний, 23 таси жинсий, 394 таси иқтисодий, 1596 таси бошқа масалаларда зўравонлик ҳолатларидан шикоят қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала