Жамият

Чет эл фуқароларининг ҳуқуқларини белгиловчи қонун имзоланди

© Sputnik / Михаил МокрушинПассажир предъявляет паспорт гражданина США на стойке регистрации в аэропорту города Сочи.
Пассажир предъявляет паспорт гражданина США на стойке регистрации в аэропорту города Сочи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2021
Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги 692-сонли қонун Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабарига асосан.
Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади.
Хусусан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда мулк ҳуқуқидан фойдаланади;
Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга;
нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, иштирокчилари (аъзолари) бўлиши мумкин;
давлат органларига, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга.
Ундан ташқари, 18 ёшгача бўлган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда туриш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Яна бир жэиҳати, икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролигига эга чет эл фуқаролари қайси давлат фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича Ўзбекистонга кирган бўлса, Ўзбекистонда ўша давлатнинг фуқаролари ҳисобланади.
Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга – улар 16 ёшга тўлганида ёки ота-онасининг, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра – бола туғилган пайтидан эътиборан ва 16 ёшга тўлгунига қадар идентификацияловчи карта берилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала