Энергетика вазирлиги электр узилишларига изоҳ берди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишРемонт линии электропередач
Ремонт линии электропередач  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Энрегетика вазирлиги Республика бўйлаб содир бўлган электр узилишларига кучли шамол ва кескин ҳаво исиши сабаб бўлмоқда деб изоҳ берди. Айни дамда тиклаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли электр узилишлари содир бўлишига 1-3 июн кунлар республика ҳудудида кузатилган кучли шамол сабаб бўлган, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Муассаса хабарига кўра, кучли шамол оқибатида дарахтлар шохи синиши ва айрим уйларни томи силжиши кузатилган. Ундан ташқари электр узатиш линиялари ҳам шикастланган.
Иккинчидан, об-ҳавонинг кескин исиши оқибатида, аҳоли томонидан кондиционер ускуналаридан фойдаланиш бошланган ва бунинг оқибатида трансформатор станцияларига юклама ошган. Бу ҳам электр тизимидаги узилишларга сабаб бўлган.
“Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида барча ҳудудларда мобил бригадалар иш олиб бормоқда. Улар маҳаллий энергия компаниялари мутахассислари билан биргаликда мавжуд муаммоларни ҳал қилишмоқда”, - дейилган хабарда.
Одно из предприятий АО Узбекнефтгаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2021
Электр таъминоти узилиш туфайли "Ўзбекнефтгаз" АЖ объектлари фаолияти тўхтаб қолди
Ундан ташқари айрим ҳудудларда режа асосида қисқа муддатга электр таъминоти узилган. Бундан мақсад трансформатор пунктлари ва электр узатиш линияларини кузги-қишги мавсумга тайёрлаш, дейилган хабарда.
Синоптиклар хабарига кўра, ушбу дам олиш кунларида Ўзбекистонда кучли иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +46 даражагача кўтарилиши мумкин. Шамол тезлиги 17-22 м/сга етиши, чанг бўронлари бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, бу йилги ҳаво ҳарорати одатийдан кўра 7-10 даража иссиқ бўлиши кутилмқда.
Янгиликлар лентаси
0