Иқтисод

Standard & Poor’s Ўзбекистон рейтингини "барқарор" даражагача оширди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишЛоготипы компании Standard & Poor's
Логотипы компании Standard & Poor's - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2021
Молия вазирлиги Standard & Poor’s Ўзбекистон рейтингини оширишга қандай омиллар сабаб бўлгани ҳақида батафсил маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтинг кутилмасини “салбий”дан “барқарор”га оширди, деб хабар қилмоқда Молия вазирлиги.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон суверен кредит рейтинги ошишига қўйидаги омиллар асос бўлган:
1.
Иқтисод ҳажмининг ўсиши: 2020 йилда 1,6 %га ўсииши ва 2021 йилда 4,8 фоизга ўсиши кутилаётгани.
2.
Ташқи қарз ўсиш суръати секинлашгани ҳамда қисқа муддатли фискал хатарлар пасайган.
3.
Фискал позицияси 2020-2021 йилларда яхшилангани - 2020 йил мобайнида олтин нархининг юқори бўлган ва бу давлат тушумлари ва ташқи балансини қўллаб-қувватлаб турган.
4.
Ижобий ташқи баланс: 2020 йилни кутилганидан кўра яхшироқ якунлаган.
5.
Самарали ислоҳотлар: суд ҳокимияти мустақиллигини ошириш, сўз эркинлигига қўйилган таъқиқларни олиб ташлаш, коррупцияга қарши курашиш, иқтисодий маълумотлар очиқлиги ва бошқалар.
Шу билан бирга Standard & Poor’s Ўзбекистон рейтингини тушириши мумкин бўлган омилларни ҳам санаб ўтган. Булар:
фискал ва ташқи захиралари тез суръатларда ёки сезиларли даражада камайса;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг етарли эмаслиги натижасида қарз жалб қилиш ошса ва ташқи активлар камайса;
иқтисодиётдаги долларлашув даражаси сезиларли даражада ошса;
давлат корхоналари заифлашуви натижасида, уларнинг қарз мажбуриятлари давлат томонидан тўланса;
S&Р илк бор Ўзбекистон суверен кредит рейтингини 2018 йил 21 декабрда белгилаган эди. 2020 йил июнь ойидан бери “S&P” рейтинг агентлиги томонидан 21 та мамлакатнинг кредит рейтинги пасайтирилган ва 13 та мамлакатнинг, жумладан Ўзбекистоннинг рейтинг кутилмаси “салбий”га туширилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала