Су-57нинг янги истиқболлари: сунъий онг, мукаммал двигателлар ва импортёрлар навбати

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишФорум "Армия-2020". Демонстрационные полеты
Форум Армия-2020. Демонстрационные полеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2021
Oбуна бўлиш
Россия Су-57 қирувчиси қурол бозорида америка самолётларини сиқиб чиқаради
Россиянинг бешинчи авлод Су-57 қирувчиси аллақачон чет эллик рақиблардан ўзиб кетган ва мукаммаллаштирилишда давом этмоқда – у янада тезкор, ақлли ва қудратли бўлмоқда
Кўпфункцияли Су-57 Россия ҳаво-космик кучлари қуроллари сафига сал вақт олдин – 2020 йилнинг декабрида қабул қилинган эди. Биринчи серияли бешинчи авлод қирувчиси 2021 йилнинг бошида Жанубий ҳарбий округга топширилди.
Унинг модернизацияси бошланмоқда, бу ўзгаришлар давомида машина иккинчи босқич мукаммал двигателларга, сунъий онгга ва бошқарилувчи "Овчи" оғир дронларини бўғинини автоматик бошқариш имкониятига, гипертовушли ракеталар ва йўналтирилган энергия инқилобий қуроли – ЭМИ-пушкага эга бўлади.
Истребитель-бомбардировщик пятого поколения F-35 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Пентагон F-35A самолёти ва MQ-9 учувчисиз аппаратидан нега воз кечмоқда
Бешинчи авлод қирувчиси бўлмиш Су-57 барча турдаги ҳаво, ер уст ива сув усти нишонларини йўқ қилишга мўлжалланган, товуш тезлигидан ҳам ўтадиган крейсер парвоз тезлигига, ички фюзеляж қурол, радиоютувчи қоплама, ва энг сўнгги русумдаги борт қурилмаси мажмуасига эга.
Юқори манёврлилик ва жанговар характеристикалар билан фарқланади.
Россия ҳарбий космик кучлари 2024 йил охирига қадар 22 та Су-57 қирувчисини қабул қилиб олади ва 2028 йилга келиб уларнинг сони 76 донага етказилади.
Шундан сўнг Су-57Э (экспорт версияси) чет эллик иттифоқдошлар ва Россия шерикларига етказиб берилиши мумкин.
Ғарблик экспертлар Россиянинг Су-57 қирувчисига виртуал навбатда ўнлаб мамлакатларни, шу жумладан, Қозоғистонни ҳам санаб ўтганлар. Американинг F-35 "кўринмаси" лойиҳаси юз тутаётган сурункали омадсизликлар фонида ва АҚШ ҲҲКнинг яқиндагина 2022 йилда бу машиналарни олишдан воз кечганлиги баёноти фонида Россиянинг реал бешинчи авлод Су-57 қирувчисини жаҳон қурол бозорида катта келажак кутмоқда.
Многофункциональный истребитель Су-57 на всероссийском этапе конкурса Авиадартс на авиационном полигоне Дубровичи под Рязанью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2020
Россиянинг Су-57 қирувчиси дунёни эгалламоқда. Унинг асосий хусусияти нимада?
Мутахассислар фикрига кўра, ҳарбий технологиялар ўртасидаги доимий пойга шароитида янгиланган Су-57нинг параметрлари ва характеристикалари НАТО мамлакатлар учун мутлақо етиб бўлмас бўлади.

Жанговар самарадорлилик ва ишлаб чиқариш ўсиши

Ўн йилликларга мўлжалланган йирик қирувчилик дастурини самолётни узлуксиз мукаммаллаштириш ва унинг ишлаб чиқариш методлари ажратиб туради. Россия Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров яқинда 2021 йилда тасдиқланган графикка мувофиқ, Су-57ни қуриш темплари ошишини маълум қилди. Кутилишича, самолётларда янги (қирувчилар дунёсида энг кучли) "Сатурн 30" двигателлари ўрнатилади ва бу двигателлар билан улар қўшинлар сафига 2022 йилда келиб қўшилади.
Биринчи босқич двигателлари (АЛ-41Ф1) фақат бештагача машинага ўрнатилади. Су-57 қирувчилари ишлаб чиқарилишининг яна бир тезлашиши 2024 йилда бўлиб ўтади.
Қурол-яроғ ва авионика янги тизимлари билан бир қаторда фундаментал ўзгаришлар Су-57 планери конструкциясида ҳам кузатилмоқда.
Воздушный парад Победы в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2020
Россия қуроли: Су-57 қирувчиси ва “овчи” оғир зарба дрони
Серияли машина ишлаб чиқаришнинг замонавий усуллари кўринмасликни яхшилаб олган.
Денис Мантуров бир вақтнинг ўзида жанговар дронлар тизими ҳақида ҳам тилга олган эди. Бу тизимлар жаҳон даражасига мос бўлиб, ривожланишда давом этмоқда.
Оғир дронлар бўғинида Су-57 жанговар бошқарувнинг ҳаво марказига айланади. Россия авиақурилиш соҳасидаги манба 1 июнь куни: "Ҳозирда Су-57 кабинасидан бир нечта зарба дронларини бошқариш имкониятлари ўрганилмоқда… Қирувчи ўзи билан иккитадан тўрттагача "Овчиларни" эргаштириб боради", дея хабар берган эди.
Су-57 ва "Овчи" дронининг сунъий онгини (СО) жанговар қўлланилишгача бўлган давргача холис таҳлил қилиш мумкин эмас, аммо шундай бўлсада, билвосита хусусиятлари, эълон қилинган материаллар ва "сиздирмаларга" қараб, россиялик мутахассислар қанчалик олдинлаб кетганини тушуниш мумкин.
Первый полет новейшего беспилотника Охотник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2021
Рус “овчиси” - АҚШ ва Туркия дронлари билан солиштирилганда
Су-57 сунъий онги жанговар бошқарув тизимига интеграллаштирилган ва ҳатто бошқарилувчи қирувчи олдиндан тайерланган дастур бўйича 90 % вазифаларни инсон иштирокисиз бажариши мумкин.
Агар учувчи жангда жароҳат олса ёки ўлдирилса, Су-57нинг электрон "онги" нишонларни муваффақиятли йўқ қилиш имконини тақдим этади ва автоматик режимда базага қайтади.
Сунъий онгга эга учувчисиз "Овчи" мана бир неча ойдирки полигонда ракета қуроллари ёрдамида нишонларни автоном тарзда тутиш ва йўқ қилиш алгоритмини ўзлаштирмоқда ва келажакда бу ишларни Су-57 қирувчиси билан ҳамкорликда амалга оширади. Биргаликдаги қўлланилишда 20-тонналик "Овчилар" стелс-дронлари уни олиб борувчи бошқарилувчи Су-57 мувофиқлашган ҳолда ҳаво ва ердаги нишонларни йўқ қилиб, тўлиқ таркибдаги масалаларга ечим топади.
"Овчилар"нинг серияли етказиб бериш ишлари 2024 йилдан бошланиши режалаштирилмоқда.
Репетиция Парада Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Россия шимолий ҳудудларини ғайриоддий қурол билан ҳимоя қилади
Бешинчи авлод қирувчиси Су-57 ривожланган ҳимоя тизимига эга – радарлар ва лазерлар, радиоэлектрон кураш воситалари, шунингдек, давомийлиги 195 км бўлган энг янги "ҳаво – ҳаво" К-77 ва Р-37М (давомийлиги 400 км) ракеталарига.
Су-57 нинг устуворлиги ва қуроли хавф(нишон)ни американинг F-22 ва F-35 қирувчиларига қараганда каттароқ масофадан туриб аниқлаш ва йўқ қилиш имкониятини тақдим этади.
Шундай бўлсада, "Сухой"нинг энг муҳим қуроли – ердаги, сув устидаги ва сув остидаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган гипертовушли ракеталардир. Полигон синовлари муваффақиятли ўтмоқда.

Жаҳон бозорини забт этиш

Су-57 ҳавода устуворликни забт этиш учун яратилган ва технологик жиҳатдан американинг бешинчи авлод қирувчиси F-22 Raptor унга ета олмайди, бу ерда "омадсиз" F-35 ҳақида гапирмаса ҳам бўлади (боз устига иккаласи ҳам тор мутахассисликка эга). Су-57 жангда қирувчи, штурм қилувчи ёки оғир дронлар учун ҳаводаги қўмондонлик пункти сифатида хизмат қилиши мумкин.
"Сухой"нинг энг асосий афзаллиги – ўта юқори маневрлилик ва душман радарлари учун кам кўринишидир, у товуш тезлигидан юқори тезликда узоқ вақт уча олади, бортидаги арсенали ҳам салмоқли – турли оилаларга мансуб, жу жумладан, кемаларга қарши учиш масофаси 250 кмгача бўлган кичик, ўрта ва катта тезликда учадиган ракеталар.
Воздушный парад Победы в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2020
Россия қайси давлатга биринчи бўлиб янги Су-57 қирувчилари сотади
Қирувчи помехларга қарши ўта юқори даражадаги аппаратуралар ва кўп каналли қурол тизимлари билан жиҳозланган, соатига 2600 кмгача тезликни оширишга қодир. Товуш тезлигигача амалий ҳаракатланиш тезлиги - 5500 км. Қисқа муддатли учиш ва қўниш учун самолётга аллақандай махсус аэродромлар талаб қилинмайди.
Су-57 дунёдаги энг мукаммал ва қудратли қирувчилардан бири сифатида тан олинган. Ноёб хусусиятлари қирувчига халқаро қурол бозорида муваффақият қозониш имконини беради, ва Су-57 хорижлик буюртмачиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
"Рособоронэкспорт" бош директори Александр Михеев 1 июн куни Россиянинг янги қирувчисини харид қилиш борасида 4-5 мамлакат ўйлаб турганини маълум қилди. Американинг Military Watch нашри янада кўпроқ мамлакатларни санаб ўтган.
Барражирующий дрон-камикадзе ZALA Ланцет на стенде концерна Калашников в рамках открытия международного военно-технического форума Армия-2019  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2020
Россияда янги камикадзе-дронларини яратиш устида иш олиб борилмоқда
Жазоир региондаги қўшниларининг ҳарбий-ҳаво кучлари кучайиши фонида Россияда биринчи бўлиб 14 та Су-57Э қирувчи самолётига буюртма жойлаштирган. Шартнома нархи 2 миллиард долларни ташкил этади. Су-57 самолётининг энг йирик потенциал буюртмачиси бу Ҳиндистон бўлиб, у тайёр машиналарни сотиб олишга ва ўз ҳудудида лицензияланган ишлаб чиқариш лойиҳасини ривожлантириш ниятида. Ҳиндистон ва Жазоирдан ташқари Су-57 қирувчисига Хитой, Мянма, Вьетнам, Малайзия, Эрон ва Туркия катта қизиқиш билдирмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда Қозоғистон, Эфиопия ва Миср ҳам виртуал навбатда туришибди.
Россиянинг бешинчи авлод Су-57 қирувчиси ўзига хос тактик ва техник хусусиятлари, олтинчи авлод технологиялари интеграцияси, оптимистик ишлаб чиқариш истиқболлари ва юқори экспорт салоҳияти билан ҳали бизни кўплаб маротаба ҳайратга солади. Тўртинчи авлод қирувчилари аста-секин эскириб бораётгани боис чет эллик буюртмачилар сони мунтазам ўсиб бориши кутилмоқда, боз устига Су-57 самолёти бугунги кунда ва яқин истиқболда жаҳон бозорида муносиб рақобатчига эга ҳам эмас. Фақат 2018 йилдан бери Россияда ишлаб чиқарилаётган истиқболли МиГ-41 қирувчи-тутқичини ҳисобга олмаганда.
Янгиликлар лентаси
0