Мактабгача таълим вазирлигида вазир ўринбосарлари ўзгарди

© Sputnik / Табылды КадырбековЧиновник с портфелем
Чиновник с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Oбуна бўлиш
Узоқбой Бегимқулов ва Баҳодир Анорбоев мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозмига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Мактабгача таълим вазирига янги икки ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамасида ишлаб келган Баҳодиржон Онорбоев тайинланди.
Баҳодир Онорбоев 2020 йилнинг июлидан бошлаб у Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича котибияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Олис ҳудудларда 2 мингга яқин оилавий боғчалар ташкил қилинади – президент
Шунингдек, вазир ўринбосари Мақсуджон Йўлдошев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Вазирнинг янги ўринбосари лавозимига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Узоқбой Бегимқулов тайинланди.
Узоқбой Бегимқулов 2017 йилдан буён олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0