Дунёда

Нигерияда Twitter᾽дан фойдаланганлар жавобгарликка тортилади

© AP Photo / Jerome DelayЖители Нигерии
Жители Нигерии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
4 июнь куни Нигерия ҳукумати мамлакат ҳудудида Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Нигерия адлия вазири бош прокурори Абубакар Малами Twitter᾽дан фойдаланишга қўйилган тақиқни бузаётган кишиларни жавобгарликка тортиш тўғрисида буйруқ берди. Бу ҳақда Нигериянинг “The Daily Post” нашри хабар қилмоқда.
Мамлакат Адлия вазирли матбуот хизмати хабарида айтилишича, прокуратура бунга алоқаси бўлган Коммуникация вазирлиги ва бошқа идоралар билан боғланиб, қоидабузарларни зудлик билан жавобгарликка тортиши зарур бўлади.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Жамият
Mail.ru ва Twitter компанияларига серверларини Ўзбекистонга кўчиришга оид кўрсатма берилди
The Daily Post”нинг ёзишича, Twitter᾽ни тақиқлаш тўғрисидаги қарор кучга киргач, кўплаб нигерияликлар тақиқни четлаб ўтиш мақсадида VPN᾽дан фойдалана бошлашган.
4 июнь куни Нигерия Ахборот ва маданият вазирлиги ҳукумат мамлакат ҳудудида Twitter᾽дан фойдаланишни тақиқлаганини маълум қилди. Шунингдек, идора ижтимоий тармоқдан Нигерия мавжудлигига путур етказиши мумкин бўлган ишлар учун фойдаланилганини билдирди. Ахборот вазирлиги раҳбари ўз навбатида Twitter᾽ни икки ёққа баравар хизмат қилишда айблаб, ижтимоий тармоқнинг Нигериядаги вазифаси “ўта шубҳали” эканини айтди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала