Видео

“Одамлар сарсон”: Бишкекда йўналишли такси ҳайдовчилари иш ташлади

Қирғизистон пойтахтида йўналишли такси ҳайдовчилари 2 июндан бошлаб оммавий равишда иш ташлади.
Ҳайдовчилар йўлкирани 10 сомдан 15 сомгача (тахминан 1870 ўзбек сўмигача) кўтаришни талаб қилишмоқда. Бир неча кундан буён ишга чиқмай қўйишган. Бунинг натижасида Бишкекда одамлар автобусларни узоқ кутишига тўғри келмоқда. Троллейбуслар иш жадвалини ўзгартиришга мажбур бўлган. Бундан фойдаланган такси ҳайдовчилари нархларни кўтариб олишган. Айримларнинг ишга пиёда бориб келишига ҳам тўғри келган.
Бишкек ҳукумати йўловчиларни ташувчи фирма вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Шунга қарамасдан йўналишли такси ҳайдовчилари ҳалигача ишга чиқишмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала