Ҳодисалар

Қашқадарёда пиёдани машина уриб кетди - видео

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПешеход
Пешеход - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
25 ёшли пиёда чорраҳани белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган. Натижада уни “Nexia” ҳайдовчиси уриб юборган.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани автомобиль уриб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 30 май куни соат 01:00 ларда шаҳардаги Ислом Каримов ва Насаф кўчалари кесишган чорраҳада рўй берган. “Nexia” ҳайдовчиси Р.Б. белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида 25 ёшли пиёда Б.О. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала