Ҳодисалар

Самарқандда бир эркак танишини мих билан ўлдириб қўйди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишГвозди
Гвозди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Маст бўлган 26 ёшли фуқаро 50 ёшли танишининг танасига бир неча марта мих санчиб олган. Кўплаб оғир тан жароҳатларидан жабрланувчи жонлантириш бўлимида вафот этган.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида бир эркак бошқа бирини бир неча марта мих билан ўлдиргани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура воқеа тафсилотларига ойдинлик киритиб, ҳолат юзасидан жиноий иш очилганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, воқеа 5 июнь куни тумандаги Ғўс маҳалласида рўй берган. Маст бўлган 26 ёшли фуқаро Б.С. “Карвон” тўйхонаси олдида 50 ёшли таниши Ў.О. билан жанжаллашиб қолган. Кейин савдо дўконидан 15 см узунликдаги ўткир тиғли михни олиб чиқиб, танишининг ўнг кўкрак қисмига бир маротаба санчиб олган. Жабрланувчи ерга йиқилганидан сўнг оёқ ва қўллари билан унинг бош соҳасига зарбалар бериб, унга кўплаб оғир тан жароҳатлари етказган. Натижада Ў.О. Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Ҳодисалар
Самарқандда эркак фарзандини кўрсатмаган қайнонасини ўроқ билан ўлдирди
Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси Б.С.га қарши ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумонланувчи Б.С. процессуал тартибда ушланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала