Дунёда

Трамп: Россия ва Хитой Байден устидан очиқчасига кулмоқда

© AP Photo / Chris SewardБывший президент США Дональд Трамп
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
АҚШнинг собиқ президенти Россия ва Хитой Жо Байден устидан очиқчасига куляпти деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россия ва Хитой амалдаги давлат раҳбари Жо Байден устидан очиқчасига куляпти деб ҳисоблайди. Бу ҳақда собиқ Америка етакчиси Республикачилар партиясининг Шимолий Каролинада ўтган қурултойида маълум қилди.
“Улар (демократлар) мамлакатимизни йўқ қилишмоқда, энди эса Байден устидан хитойлик музокарачилар ва Россия президенти Владимир Путин очиқчасига кулмоқда. Улар унинг устидан кулмоқда, улар мамлакатимизни таҳқирламоқда”, - деди Трамп.
АҚШнинг собиқ президенти кулиш ва таҳқирлаш айнан нимада намоён бўлганига аниқлик киритмаган.
Шу билан бирга Трамп унинг Путин билан “жуда яхши муносабатлари” бўлгани, аммо ҳеч ким унингдек Россияга қарши қаттиққўл бўлмаганини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, Американинг амалдаги маъмурияти АҚШни “вайрон қилмоқда”. “Ҳозир биз бу ерга тўпланган вақтда кўз ўнгимизда мамлакатимизни йўқ қилишмоқда. Жиноятчилик ўсмоқда, полиция департаментлари қисмларга бўлиб ташланган ва етарлича молияштирилмаган”, - дея хулоса қилди собиқ раҳбар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала