Маданият

Афғонистондаги Алишер Навоийнинг қаровсиз ётган қабри катта обод мажмуага айлантирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с планом реконструкции мазволея Алишер Навоий в Афганистане
Шавкат Мирзиёев ознакомился с планом реконструкции мазволея Алишер Навоий в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Лойиҳа Ўзбекистон ва афғонистонлик мутахассислар томонидан Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбарасини жойида ўрганиш асосида ишлаб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. Афғонистондаги Алишер Навоий қабрида ободонлаштириш ишлари амалга оширилади, деб маълум қилди журналистларга Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Шерзод Асадов, бугун, душанба куни бўлиб ўтган брифинг давомида.
“Маълумки, Навоий бобомизнинг қабри Афғонистон Ислом Республикасининг Ҳирот шаҳрида. Бугунги кунгача бу жойга умуман эътибор берилмаган эди. Шу боис давлатимиз раҳбари Алишер Навоий мақбарасини ободонлаштириш вазифасини қўйган эдилар. Афғонистонда охирги йиллардаги ижобий ўзгаришлар, Ўзбекистон Президенти ташаббуслари билан икки мамлакат ўртасида уйғонган илиқлик ва ҳамкорлик туфайли бу хайрли иш амалга ошадиган бўлиб турибди”, - деди Асадов.
Декоративное керамическое блюдо Алишер Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2021
Жамият
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди
Лойиҳага кўра, у ерда фақат таъмирлаш ё тиклаш ишлари эмас, катта мажмуа қуриш мақсад қилинган. Унда мақбарадан ташқари масжид, музей, айвонлар, автотураргоҳ ва боғлар бўлади.
Сал аввал Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва афғонистонлик мутахассислар томонидан Алишер Навоий мақбарасини ободонлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишган эди.
Президентга тақдим этилган лойиҳага мувофиқ, мақбара ҳудудига кириш қисмида саккиз бурчакли масжид бунёд этилади. Кириш пештоғидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади. Мақбаранинг ташқи кўринишига безак берилади. Гумбаз, мақбара олди ва ён қисмлари майолика элементлари билан ишланади. Мажмуа ҳудуди кўкаламзорлаштирилади.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва афғонистонлик мутахассислар томонидан Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбарасини жойида ўрганиш асосида ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбарасини ободонлаштириш ишлари - Ўзбекистон президентнинг 2020 йил 19 октябрда имзоланган “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала