Аналитика

Элдор Шомуродов жамоасини ўзгартириши мумкин: “Ювентус”, “Рома” ёки “Милан”

© Официальная страница ФК "Дженоа" в FacebookЭлдор Шомуродов после забитого мяча в ворота "Лацио"
Элдор Шомуродов после забитого мяча в ворота Лацио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
“Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродов клубнинг энг яхши тўпурари учлигидан ўрин олди. Футболчининг бошқа жамоага ўтиш эҳтимоли борлиги ҳақидаги хабарлар доимо пайдо бўлиб турибди. Ўзбекистонлик легионерга кимлар қизиқиш билдирмоқда?
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Дмитрий Матвеев. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов Италиядаги дебют мавсумида ўзини яхши намоён этди. “Женоа”да мослашиши бироз оғир кечди, аммо чемпионат охирида дадилланиб, деярли ҳар ўйинда гол ура бошлади. Натижада унинг жамоаси А Серияда 11-ўринни эгаллади, Элдорнинг ўзи эса саккизта киритилган гол билан генуяликларнинг энг яхши тўпурарлари учлигидан жой олди. Sputnik нашри Италия журналистлари ўзбекистонлик ўйинчига қайси жамоаларда қизиқиш борлиги ҳақидаги хабарларини ўрганди.

“Ювентус” қизиқиши – эҳтимолий трансфер ҳақида нималар маълум

Шомуродовнинг “Ростов”дан Италияга кўчиб ўтишидан олдин спорт матбуотида турли миш-мишлар болалаганди. 2020 йил сентябрь охирида ўзбекистонлик “Женоа” ёки “Фиорентина”га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар пайдо бўлди. Бир ҳафта ўтиб эса “Женоа” Элдорнинг трансферини расман эълон қилди.
2021 йил январь ойи бошларида ўзбекистонлик “Ювентус” клубига бориб қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу хабарлар “Женоа” чемпионатдан маҳрум қолиши ва Шомуродов ўзини голлари билан кўрсатмаган бир пайтда тарқалди. Италия футболининг айрим мухлислари унинг бу трансфери хато бўлиши деб ҳисоблашди.

Шомуродов хусусида италян спорт матбуоти нима деб ёзмоқда

Баҳор охирида Шомуродов Италия матбуотини яна “портлатди”. Бу айнан ўзбекистонлик ҳужумчининг деярли ҳар бир ўйинда гол ураётган даврга тўғри келди.
Италиянинг “Tuttosport” нашри вазиятдан унумли фойдаланиб, Элдор билан катта интервью уюштирди. Унда ўзбекистонлик камтарин футболчи мухлислардан уни “ўзбек Мессиси” деб атамасликларини илтимос қилди, чунки аргентиналик футболчи билан улар “ҳамма жиҳатдан бошқа-бошқалар”. Шомуродов Ромелу Лукаку ва Златан Ибрагимовични “фантастик” ҳужумчилар деб атади, Италия чемпионатидаги энг кучли ўйинчи сифатида Криштиану Роналдуни эътироф этди. Ўзбекистонда португалияликни ҳаммадан кўра яхшироқ танишларини таъкидлади. Шерикларидан Элдор македониялик Горан Пандевни ажратиб кўрсатди.
Форвард ФК Дженоа Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Спорт
Шомуродовнинг А Сериядаги илк дубли, бироқ бу “Женоа” ғалабаси учун камлик қилди
Италиянинг деярли барча спорт ОАВлари интервьюдан иқтибос келтиришди. У ҳақда футболдаги миш-мишларнинг асосий сайти, журналист Жанлуки ди Марцио ёзгач, Элдор яна муҳокамалар марказига айланди.

“Ювентус”,“Рома”ёки “Милан”: Шомуродов фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?

Шомуродовнинг кейинги иш жойининг асосий варианти сифатида яна Туриннинг “Ювентус” жамоаси айтилмоқда. Мухлислар ўзбекистонлик ҳужумчи муносиб тарзда испан Алваро Моратанинг ўрнини босиши мумкинлигини қайд этишмоқда. “Calciomercato” нашри хабарларига қараганда, “Ювентус” раҳбарияти маош ҳисоб-китобини енгиллаштириш мақсадида Испания термо жамоаси футболчисидан халос бўлишни режалаштирилмоқда.
Римнинг “Рома” клуби Элдор ўз фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган эҳтимолий иккинчи вариант сифатида қаралмоқда. Бу борадаги миш-мишлар май ойидаёқ Twitter ижтимоий тармоғида болалаганди. Шундай бўлса-да пойтахт жамоаси мухлислари бу хабарга ишончсизлик билан қарашди. Уларнинг сўзларига кўра, “Рома” билан бўлган ўйинда ўзини кўрсатмаган ва ҳозирда Рим жамоасининг асосий ҳужумчиси саналган Эдин Жекога айрим ҳоллар ютқазган. Аммо эслатиб ўтиш жоизки, Жеко 35 ёшда ва Шомуродов ундан анча ёш.
Яна бир вариант сифатида “Милан” айтилмоқда. Twitter᾽да мухлислар ўзбекистонликни ҳужумчи сифатида эҳтимолий “Ибрагимовичнинг ворисларидан” бири деб аташмоқда.
Элдор Шомуродовнинг “Женоа” билан шартномаси 2024 йил 30 июнгача тузилган, унинг амалдаги трансфер нархи 7 млн еврони ташкил этади. Агарда ўзбекистонликни бирор-бир клуб харид қилишга қарор қилса, “Женоа”, ҳойнаҳой, у учун камида бир ярим баравар кўпроқ сўрайди.
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
Спорт
Элдор Шомуродовнинг голи “Женоа”га мавсумни ғалаба билан якунлаш имконини берди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала