Аналитика

Facebook'ни ким цензура қилади?

© AP Photo / Joerg KochЛоготип социальной сети "Facebook"
Логотип социальной сети Facebook - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Facebook’да шарҳлар, баъзан эса аккаунтлар ўчириб ташланади. Нега - кўп ҳолатларда тушунарсиз, лекин кўпчилик бу цензура қилувчи шахснинг сиёсий қарашлари билан боғлиқ.
Айрим мавзуларнинг "бан"га тушиб қолиш хавфи айниқса юқори. Хусусан, модераторлар украин миллатчиларига хайрихоҳлик билдиришмоқда. РИА Новости ижтимоий тармоқда бизни фойдаланувчилардан ташқари ким ўқиётганини аниқлади.

Аноним адолат

Яқинда рус-исроил публицисти ва тарихчиси Артем Кирпичёнокнинг иккинчи аккаунтига кириш чеклаб қўйилди. Беларусдаги вазият ҳақида ёзган постидан сўнг унинг аккаунти “бан” қилинди. "Мен дарҳол рецедивистга айланмадим, узоқ вақт оддий одам эдим, бироқ ҳозир татуировка қилишимиз ҳам мумкин", - дея киноя қилади у.
Мен етарли даражада фаол блоггерман, 2017-2018 йилларда ЖЖдан Facebook'га ўтганман. Аввалига ҳеч қандай шикоятлар йўқ эди, кейин аккаунтим бир кунга, бир ҳафтага ёпилди. Кўпинча - Яқин Шарқ сабабли”.
Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2021
Дунёда
Facebook сиёсатчиларни имтиёзлардан маҳрум қилади
Бир вақтлар мен ҳақоратли лақабларни ўз ичига олган тарихий ҳужжат бўйича изоҳ ёздим - бан. У рақибни безовта қилишга уринмади, аксинча, илгари бундай лексикани иккиланмасдан ишлатилганлигини кўрсатмоқчи эди.
“Кейин шундай бўлди: икки ой "озодликда", кейин - "ходка". Шу тариқа мен "фейсбук омадли жаноби”га айландим. Ёпиқ гуруҳлардан чақимчилик бўларди, шарҳлардан сўнг “бан”лар етиб келарди. Мен шикоят қилдим, лекин "сиз айбдор деб топилдингиз" каби автоматик жавоблар келарди ва шу билан бўлди. Мана шундай аноним адолат”, - дейди блогер.
“Баъзан шунчаки шарҳлар ўчириб ташланади. "Мен Евромайдондаги львовлик комсомол аъзосини жазолаш эпизодини эслатдим. Ҳаммаси ўчирилди, аммо шафқатсизлик саҳналари учун эмас, балки нотўғри маълумотлар учун. Модерация мантиғи мутлақо тушунарсиз. Кўзга кўриниб қолган заҳоти қочиб қутулиб бўлмайди, эртами-кечми аккаунт ёпилади, икки марта қўлга тушдими, кейин фақат битта йўл - бан", - дейди Кирпичёнок.
У иккинчи аккаунтни очди. "Мен ўз номимни қадимий яҳудий тилида кўрсатдим, аммо бу ҳақиқий одамнинг аккаунти эканлиги аниқ эди. Бир куни эрталаб кирсам: "Facebookдан нотўғри фойдаланишни олдини олиш учун биз киришни вақтинча чеклаб қўйдик” деган ёзувга дуч келдим. "Мен маъмурият билан боғланишга ҳаракат қилдим, лекин самарасиз" Кирпичёнок нима учун унинг постлари ва шарҳлари ўчирилганлигини, нима учун тақиқ қўйилганини тушунмади.
Facebook фэйсбук лого - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Иқтисод
Facebook, Google, Apple Ўзбекистонда қанча солиқ тўлайди
Украиналик журналист Павел Волков ҳам Facebook'даги аккаунтини йўқотиб қўйди - у украиналик модераторларнинг ультраўнг билан алоқалари ҳақида мақола нашр этгани ва бу ҳақда ўз нутқининг видеосини бундестагда жойлаштиргандан сўнг.
"Уюшма қоидаларини бузганликларини тушунтириб, ўчириб ташладилар - қайсиларини ҳалигача номаълум. Мен, албатта, шикоят жўнатдим. Аммо улар айёрлик қилишмоқда: улар ковид туфайли одам кам, шунинг учун сўровни кўриб чиқиш учун "бир мунча вақт” талаб қилади, деб жавоб беришди, қайси тушунарсиз", - дейди у.
Журналист Андрий Манчук март охирида худди шу ҳақда - цензуранинг украиналик миллатчиларга хайрихоҳлиги ҳақида ёзганди. Унинг пости ёлғон деб, ўчирилди. Май ойида аккаунт ўчирилди. Шу кунларда унинг иккинчи аккаунти ҳам “бан”га учради.

Нафақат кўнгиллилар, балки ФБР ҳам

Facebook'нинг рус тилида сўзлашадиган сегментида Украина доим муҳокама қилинади. Киев ёки Варшавадан (корпорация бош қароргоҳи Шарқий Европада жойлашган) модераторлар доимо Россия ахборот маконига кириб келишади. Шундай қилиб, март ойида Роскомнадзор Facebook'дан РБК, ТАСС ва “Взгляд” мақолаларидан блокланишни олиб ташлашни талаб қилди. Материаллар ФСБ матбуот хизматининг украиналик ёшлар радикал гуруҳи тарафдорларининг ҳибсга олиниши тўғрисидаги маълумотларига асосланди.
Логотип Facebook - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2020
Иқтисод
Facebook Ўзбекистонда солиқ тўловчилар рўйхатига киритилди
Америкаликлар бу контентни учирмадик, деб жавоб беришди. Фақат материал факчекерлар томонидан ёлғон сифатида белгилаб қўйилади – у камроқ кўрсатилади.
Украиналик фактчекерлари бундан олдин ҳам Россияга катта эътибор беришган. Масалан, Украинада оммавий сиёсат бўйича Facebook менежери этиб тайинланган Екатерина Крук StopFake ресурсида ишлаган, бундан олдин у Олий Рада депутатининг миллатчи “Свобода” партиясидан Игорь Швайканинг ёрдамчиси бўлган. StopFake ўзини қуйидагича тақдим этган: "Фактларни кузатамиз, текширамиз, Россия пропагандасини фош қиламиз".
Ишончсиз контентни нафақат кўнгиллилар, балки ҳуқуқтартибот ходимлари ҳам аниқлайдилар. 2020 йил сентябр ойида Facebookнинг хавфсизлик сиёсати бошлиғи Натаниэл Глейшер "чет эл ёки давлат идораси номидан мувофиқлаштирилган ноўрин хатти-ҳаракатларга” асосланган учта алоҳида тармоқни" қандай ўчириб ташлаганликларини айтиб берди. "Бу тармоқлар Россиядан келиб чиққан", - деди у. Турли мамлакатлар - Туркиядан Украинагача эшиттириш олиб борган, деб ишонтиради Глейшер.
"Платформадан ташқари фаолият" ҳақида маълумот Федерал қидирув бюросидан олинган. "Ушбу фаолиятни амалга оширган одамлар ўз шахсиятларини ва бир-бирлари билан ўзаро алоқаларини яширишга ҳаракат қилишди, аммо бизнинг текширувимиз Россия Интернет тадқиқот агентлигининг шахслари билан алоқаларини аниқлади", - деди хавфсизлик сиёсати раҳбари.
Глава Чечни Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2020
Дунёда
Facebook яна Рамзан Қодировнинг инстаграм аккаунтини блоклади
Митинглар вақтида Facebook Алексей Навалний масаласида фаол “бан” қилди. "Биз мувофиқлаштирилган сиёсатимизни бузганлик учун Instagramдаги 530 та аккаунтни ўчириб ташладик", - дейилади пресс-релизда. “Бан”га учраганларнинг айби шундаки, улар аудиторияни атайлаб муҳим мавзуларни муҳокама қилишдан чалғитадиган хештеглар қўйишди.
Улар рус тилидаги маълум бир TikTok таниқли шахсига бағишланган рус тилидаги мемлар, "Навалнийни қўллаб-қувватлаш ҳаракатларини танқид қилиш", бу митингларда иштирок этган кўплаб вояга этмаганлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, аёллар кийимлари ва сумкалари рекламалари билан "тегишли маълумотларни ўчиришди".
Знамя Победы над Рейхстагом: подробности главного штурма Берлинской операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2020
Аналитика
Facebook тасодифий бўлмаган хатоси
Аслида, Facebook модерация қоидалари очиқча эълон қилинган, аммо бу аниқликни бермайди. Цензурачилар ҳақида ноаниқ ёзилган: "Биз ҳозирда фақат айрим мамлакатларда мустақил фактларни текширувчи экспертлар билан ишлаймиз". Россия уларга кирадими - йўқми номаълум. Аммо экспертлар кенг ваколатларга эга: улар "қайси янгиликларни текширишни мустақил равишда ҳал қилишади".
Факт текширувчиси (фактчекер) Халқаро фактларни текшириш тармоғидан сертификат олган бўлиши керак. Ушбу ташкилот 2015 йилдан бери ишлаб келмоқда ва Поинтер журналистика институтининг бир қисми ҳисобланади. Унга моддий ёрдам кўрсатадиганлар орасида - Facebook, Google, Жорж Сороснинг "Очиқ жамияти". Шунингдек, Американинг National Endowment for Democracy (NED)дан* грантлар келиб тушмоқда. Демак, Facebook цензурага алоқадор "мустақил экспертларни" ҳам молиялаштиради. Айтганча, ушбу халқаро фактчекерлар тармоғи Санкт-Петербургда - аниқроғи, Сент-Питерсбергда (Флорида) жойлашган.
Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2019
Дунёда
Мусулмонлар масжиддаги отишма видеоси учун Facebook ва YouTube устидан шикоят қилишди
"Россия сегодня" ХАА контентни ким модерация қилиши, StopFake ташкилотининг қанчалик холислиги, модераторларнинг украиналик ультраўнг билан алоқалари ҳақида хабар берган журналистларнинг аккаунтлари нима асосда ўчирилганлигини тушуниш учун Facebookга сўров юборди. Шунингдек, таҳририят корпорациянинг нима учун Россияда ўз ваколатхонасини очмаганлигини сўради. Жавоб кутилмоқдамиз.
* Бош прокуратуранинг 28.07.2015 йилдаги қарори билан фаолияти Россия ҳудудида номақбул деб топилган ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала