Жамият

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои
Центральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Кавказ ҳудудларидан кириб келаётган кучсиз антициклон таъсирида республика шимолида ҳаво ҳарорати пасаяди ва 33-38 даражани ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. 8 июнь куни Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво республиканинг катта қисмини қамраб олади, бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати пасаяди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Мамлакатда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда шунингдек момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари 24-27 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат пасаяди ва 34-38 даражани, республиканинг энг жанубида 41-43 даражагачани ташкил этади
Бундай ҳарорат ҳафтанинг охиригача давом этади, аммо ҳарорат меъёрдан ҳали ҳам юқори бўлади ва кечалари 20-25 даражани, кундуз кунлари 34-39 даражани, республиканинг энг жанубида 41-43 даражагачани ташкил этади.
Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳуддуларда булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
8-9 июнь кунлари шамолли об-ҳаво сақланиб туради, республика бўйича шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала