Россия

Жарималарни тўламаган хорижий юк автомобиллари чегарадан чиқарилмайди

© REUTERS / Toby MelvilleГрузовики следуют под конвоем полиции в Фолкстоне, Великобритания
Грузовики следуют под конвоем полиции в Фолкстоне, Великобритания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Бугундан бошлаб Россия ҳудудига кираётган ва чиқаётган юк автомобиллари божхона назоратидан ўтиш вақтида мавжуд жарималарни тўлаши шарт.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Хорижий давлатларга тегишли бўлган юк автомобиллари ва автобуслар Россия ҳудудида ёзилган жарималарни тўлиқ қопламагунича – чегарадан чиқарилмайди.
Россия да бугун 7 июндан бошлаб “Халқаро юк ташувлари борасида давлат назорати ва унинг тартибини бузиш учун жавобгарлик тўғрисида”ги қонун кучга кирди.
Хорижий юк ташувчига тегишли бўлган транспорт воситаси, чегарани кесиб ўтиш вақтида, ушбу транспорт томонидан Россия ичида ЙҲХ соҳасида қоидабузарлик содир этилгани аниқланса, ушбу транспорт воситаси белгиланган маъмурий жазо бажарилганидан сўнг Россия ҳудудини тарк этиши мумкин бўлади, - дейилган ушбу қонунда.
Агар юк ташувчи жаримани божхона назоратидан ўтиш вақтида тўлашга улгурмаса, транспорт воситаси божхона назорат пунктидан бошқа жойига олиб бориб қўйилади.
Айнан шундай чоралар Россия ҳудудига киришда ҳам қўлланилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала