Россия

Мурашко "Спутник V" вакцинаси неча пул туришини айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишВсероссийский форум "Малый бизнес – национальная идея?". День первый
Всероссийский форум Малый бизнес – национальная идея?. День первый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Россия соғлиқни сақлаш вазири "Спутник V" вакцинаси давлатга неча пулга тушаётганини маълум қилди. Аҳоли учун ушбу вакцина бепул.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Россия аҳолиси учун "Спутник V" вакцинасининг нархи 900 рубл, деди соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.
“Албатта, ковид туфайли қўшимча харажатлар пайдо бўлди. Биринчи навбатда бу вакциналаш харажатлари. "Спутник V"нинг нархи, етказиб бериш харажатлари билан бирга 900 рублга тенг. Бугунги кунда буларнинг барчаси давлат томонидан қопланмоқда”, - деди Мурашко.
Бироз олдин Михаил Мурашко Россия аҳолиси учун жами 30 миллион доза вакцина харид қилинганини маълум қилган эди.
Айни амда эмлаш Россиянинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда. Россия президенти Владимир Путин 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар аҳолининг 60%ини эмлаб бўлиниши кутилаётганини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси COVID-19га қарши дунёда биринчи рўйхатдан ўтказилган вакцина бўлди. Россия ССВ уни 2020 йилнинг август ойида рўйхатдан ўтказган эди. Бугунги кунда ушбу вакцина дунёнинг 66 давлатида тан олинган, эмланганлар сони 4 миллион кишига яқинлашган. Вакцина самарадорлиги - 97 %.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала