Колумнистлар

Нега “Хорижий агент” деб эълон қилинган ОАВлар ўз-ўзидан ёпилиб кетмоқда?

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишВывеска на здании штаб-квартиры международной радиовещательной организации "Радио „Свободная Европа“/Радио „Свобода“ в Праге
Вывеска на здании штаб-квартиры международной радиовещательной организации Радио „Свободная Европа“/Радио „Свобода“ в Праге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Бугун ғарбий қарашларни Россияга олиб келаётганлар – илғор ғоя ташувчилари эмас кўпроқ моховларга ўхшаб қолмоқда...
Санкт-Петербургда ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтган халқаро иқтисодий форум доирасида “хорижий агент” деб эълон қилинган ОАВлар учун бизнес-нонушта ташкил қилинди.
Тадбир бошланишидан бир неча дақиқа олдин VTimes* нашри ўзининг ёпилишини эълон қилди. Сабаб – Адлия вазирлиги томонидан хорижий агентлар рўйхатига киритилгани.
VTimes изоҳига кўра, Адлия вазирлигининг қарори уларнинг бизнес моделини мутлақ бузиб ююборган.

“Хорижий агент номи бизнинг бизнес моделимизни бузиб юборди. Биз Vtimes*ни бизнес тариқасида яратган эдик. Реклама берувчилар “хорижий агент” билан қандай ҳамкорлик қилишни билмай қолишди. Уларни тушунса бўлади”, - дейишди улар.

Ундан ташқари, аксарият амалдорлар, экспертлар хорижий агент мақомидаги ОАВга комментарий беришдан воз кеча бошлаган.
Гап шундаки, VTimes* 2020 йилда "Ведомости" нашридан ажралиб чиққан журналистлар томонидан ташкил қилинган эди. У ОАВ сифатида Россияда ёки бошқа давлатда расман рўйхатдан ўтмаган.
Бир томондан улар ОАВ эмасдек туюлсада, уларнинг сайти бор ва у ерда улар ўзларини “медиа” ва “нашр” сўзлари билан атайди ва Нидерландда рўйхатдан ўтган қандайдир Stichting 2 Oktober* номли фонд томонидан бошқарилади.
Россия ҳукумати ушбу келиб чиқиши номаълум кентаврни “хорижий агент” деб номлагани бежиз эмас. “Эркин матбуот репрессияси” ҳақида бор овозда жар солаётган хорижий ОАВлар олдин ана шу фактларни эълон қилса ёмон бўлмасди.

Хорижий агентлар рўйхатидан, жой олган қатор “Озодлик*” нашрлари, “Америка овози*” ва “Настоящее время*” телеканали ўз хабарларига “хорижий агент” деган тамға билан тарқатмагани учун бир неча ўн миллион рублга жарима солинган эди. Ушбу йилнинг апрел-май ойларида улар ўз редакцияларини Ғарб мамлакатларига кўчиришга мажбур бўлишди. Аксарият Прага ва Киевга.

Май ойининг сўнгги кунида (31 май) Newsru.com нашри ҳам ёпилганини эълон қилди. Нашр маълумотига кўра, “Хорижий агент” бўлгани учун эмас балким унинг ҳомийси олигарх ва медиамагнат Владимир Гусинскийнинг молиявий аҳволи ёмонлашгани туфайли.
Лекин айрим ОАВла бунда ҳам Россия ҳукуматини айбдор қилишди. Улар ёзишига кўра, “улар яратаётган воқелик давлат ОАВларидан кескин фарқ қила бошлаганидан сўнг йирик реклама берувчилар улар билан ишламай қўйган” ва “кўплаб ҳурматга сазовор кишилар ва манбааларга хорижий агент ёки экстремист деб маркировка қилишга" мажбур бўлган.
Ушбу воқеаларга Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ва президент маъмурияти вакили Сергей Кириенко ҳам изоҳ беришди.
Улар айтишига кўра, АҚШ ва Европа Россия ОАВларига босим ўтказиши ва турли йўллар билан сиқувга олишидан сўнг Россия ана шундай чоралар кўришга мажбур бўлган.
Председатель Научно-консультативного совета при Антитеррористическом Центре СНГ (АТЦ СНГ) Марианна Кочубей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2020
Жамият
Ахборот уруши қурбонига айланмаслик учун нима қилиш керак – эксперт  
Иккинчидан, Россияда бу соҳада киритилган чекловлар Ғарбга қараганда бир неча баробар юмшоқроқ ва эркинроқ. (Хорижий агентлар рўйхатига бор йўғи 20 та ташкилот ва шахс киритилган).
Ғарб ва уларга хайрихоҳ бўлган кучлар узоқ йиллар давомида “Демократия” тушунчасини монополлаштириши асосан икки нарсага асосланган эди:
Биринчиси - АҚШ ва Европанинг кўп соҳаларда ютуқлари СССРдан объектив устун бўлганлиги бўлса, иккинчиси - шарқий давлатлар оммаси онгида Ғарб ҳақида моҳирлик билан яратилган чиройли афсоналар эди.
Бунинг оқибатида СССР Ғарбга нафақат совуқ урушни, балким совет жамияти онгида эртак даржасигача иделлаштирилган Ғарб образига ахборот урушини ҳам бой берди.
Бу сўзсиз Ғарбнинг ютуғи эди, лекин XXI асрга келиб улар ушбу устуворликдан маҳрум бўлишди. Дунё бўйлаб тобора кучайиб бораётган кризис эса ғарбий тизимларнинг салбий хусусиятларини барчага ошкор қилди. Улар шунчаклик хунук, инсон ҳуқуқларига зид ва тушунарсиз эдики, у томондан келаётган “ақл ўргатишлар” кулгу уйғотадиган бўлиб қолди.

Бугун эса, уларнинг нуқтаи назарларини Россияга олиб келаётганлар, хоҳ улар сиёсий ёки жамоат ташкилотлари бўлсин, хоҳ ОАВ бўлсин – илғор ғоялар ташувчилари эмас кўпроқ сотқин ва моховларга ўхшаб қолмоқда.

* Россияда хорижий агент вазифасини бажарувчи
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала