Ўзбекистон - Сингапур учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

© Ассоциация футбола УзбекистанаАрбитр из Бахрейна Абдулнаби Али Хасан
Арбитр из Бахрейна Абдулнаби Али Хасан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон - Сингапур учрашувини баҳрайнлик ФИФА рефериси бошқаради.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Бугун, 7 июнь куни, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Сингапурга қарши майдонга тушади.
Саудия Арабистонининг “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни баҳрайнлик ФИФА рефериси Али Ҳасан Абдулнаби Алсамаҳижи бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамюрти Навоф Шаҳин Муса ҳамда суриялик Фади Маҳмуд ёрдамлашиб боради. Захира ҳаками Муҳаммад Абдулла (БАА), ҳакамлар назоратчиси Умар Муса Абу Лум (Иордания) бўлади.
Футболист Одил Ахмедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Миллий жамоанинг Саудия Арабистонига йўл оладиган таркиби эълон қилинди
Учрашув комиссари этиб эса индонезиялик Асеп Сапутра тайинланган.
Ушбу ўйинда ўзбекистонлик футболчилар оқ-кўк-оқ рангли спорт формасида майдонга тушишади. Дарвозабон эса қора рангли либосни кияди.
Янгиликлар лентаси
0