Жамият

Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Мамлакатда Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан 25 минг 902 киши тўлиқ эмланган.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда икки ой мобайнида 2 миллион 069 минг 518 доза вакцина қўлланилди, шундан 348 минг 302 киши тўлиқ босқичларда эмланиб бўлинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, AstraZeneca билан 321 минг 906 киши, “Спутник V” билан 25 минг 902 киши, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эса 494 киши барча босқичларда тўлиқ эмланган.
Таъкидланишича, “Спутник V” ва Astra-Zeneca вакциналари икки босқичли эмланиш билан инсон организмида юқори даражада иммунитет ҳосил қилинишига ёрдам беради. ZF-UZ-VAC2001 вакцинасида эса тўлиқ уч босқичда эмлангандан сўнг инсон организмида етарлича антитанача ҳосил бўлишига эришиш мумкин.
Вакцинация Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Жамият
Самарқанд ва Наманган вилоятларида аҳолини “Спутник V” билан эмлаш бошланди
31 май ҳолатига кўра, энг кўп эмланган аҳоли қатлами бу 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар бўлиб, уларга икки ой мобайнида 747 минг 201 доза вакцина қўлланилган. Тиббиёт ходимлари кўрсатгич бўйича иккинчи ўринда. Улар вакцинанинг ярим миллион дозасини олишган.
Фарғона (289 105), Наманган (275 212), Андижон (268 996) ва Самарқанд вилоятлари (219 854 доза) эмлаш бўйича юқори кўрсаткичларга эришган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала