Дунёда

Покистонда поездлар тўқнашиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди

© AP PhotoВ Пакистане при столкновении поездов погибли 32 человека
В Пакистане при столкновении поездов погибли 32 человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Дастлабки маълумотларга кўра, бир поезд рельсдан чиқиб кетган иккинчи поездда келиб урилган.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Покистон жанубида иккита поезд тўқнашиб кетди, бунинг натижасида камида 30 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий ARY News телеканали маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Телеканал хабарига кўра, иккита йўловчи поезд Синд вилояти Готки шаҳри ҳудудидаги темир йўл бекатлари ўртасида тўқнашиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир поезд рельсдан чиқиб кетган иккинчи поездда келиб урилган.
Маҳаллий ҳукумат вакили Усман Абдулла тўқнашув оқибатида камида 30 нафар йўловчи қурбон бўлганини тасдиқлаган ва яна бир неча киши поезд бўлаклари остида эканини қўшимча қилган.
Воқеа жойига полиция ва қутқарувчилар етиб келган. Ҳудудда поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала