Россия Ўзбекистон помидорининг асосий харидори бўлди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПомидор
Помидор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Oбуна бўлиш
Январь-апрель ойлари Россияга 17,5 минг тонна помидор экспорт қилинган.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида қиймати 23,6 млн долларлик 30,8 минг тонна помидор экспорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3,3 минг тоннага кўп.
Россия Ўзбекистоннинг помидорининг асосий харидори бўлган. 17,5 минг тонна помидор айнан бу мамлакатга экспорт қилинган.
Кейинги ўринларда Қозоғистон (9,6 минг тонна), Қирғизистон (2,9 минг тонна), Тожикистон (876,3 тонна) қайд этилган.
Помидоры  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Россия Ўзбекистоннинг 17та корхонасидан помидор импортига рухсат берди
Шунингдек, Ўзбекистон январь-апрель ойлари Афғонистонга (12 тонна), Украинага (5,4 тонна), БААга (1,3 тонна) ва Германияга (0,4 тонна) помидор экспорт қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон апрель ойида қиймати 7,9 млн долларлик 10,3 минг тонна помидор экспорт қилган.
Янгиликлар лентаси
0