Жамият

“Салар” тозалаш иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти тўхтатилди

© "Узсувтаминот" АОРабочая группа изучает работу очистных сооружения "Салар"
Рабочая группа изучает работу очистных сооружения Салар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
“Салар” тозалаш иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти тўхтатилгандан сўнг нохуш ҳид тарқалиши йўқолди.
ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлигида 5 июнь куни ўтказилган йиғилишдан сўнг, “Салар” оқова сувларни тозалаш иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти маълум муддатга тўхтатилди деб хабар қилмоқда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати.
“5 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишдан сўнг, "Салар" оқова сувларни тозалаш иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти маълум муддатга тўхтатилган эди. Кузатувларга кўра, улар ишламаётганда кечки пайт иншоотда ҳеч қандай ёқимсиз ҳид сезилмади.
Айни пайтда "Салар" иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишчи гуруҳ ҳамма объектлар, жумладан, иншоот фаолиятини атрофлича ўрганмоқда”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзгариш” ва “Нўғойқўрғон” маҳаллалари аҳолиси узоқ вақтдан буён кечки пайт ёқимсиз ҳид тарқалишидан азият чекаётган эди. Ушбу муаммо матбуотда ҳам телевидениеда ҳам кўп маротаба ёритилган эди.
Дастлаб ёқимсиз ҳид пайдо бўлишида “Салар” оқова сувларни тозалаш иншооти айбланган бўлса, кейинчалик бунда ушбу ҳудуддаги канал бўйида жойлашган терини қайта ишлаш корхоналари ҳам бўлиши мумкинлиги айтилган эди.
Мусор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Жамият
Тошкентда аҳоли ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақида шикоят қилмоқда
Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан ишчи гуруҳ ташкил этилган ва унги Санитария-эпидеомиологик осойишталик ва жамоат назорати хизмати, экологлар, бошқа турли соҳа мутахассислари киртилган эди.
Айни дамда ишчи гуруҳ ўз фаолиятини уч йўналишда олиб бормоқда:
Биринчи йўналишда “Салар” оқова сувларни тозалаш иншоотининг иш фаолияти тўлиқ ўрганилиб, ускуналар, техник ва технологик ҳолат таҳлил этилмоқда.
Иккинчи йўналишда "Ўзгариш” ва "Нўғойқўрғон" маҳаллалари ҳудудидаги корхоналар фаолияти ва уларнинг "Салар" оқова сувларни тозалаш иншоотига чиқараётган ташламалари атрофлича ўрганилмоқда.
Учинчи йўналишда Салар канали кўздан кечирилиб, унга ноқонуний чиқиндилар ташлаш ҳолати аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала