Самарқанд ва вилоятнинг бошқа туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Вода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Самарқанд ва Самарқанд вилоятининг қатор туманлари аҳолиси тоза ичимлик суви таъминотидаги узилишларга дуч келди. “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти бунинг сабабларини келтириб ўтди.
Таъкидланишича, Самарқанд вилояти аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти ер ости сув захиралари ҳисобидан корхона сув иншоотлари томонидан амалга оширилади.
“Самарқанд сув таъминоти” маълумотларига кўра, ҳозирда ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ер ости сувларининг сатҳи (дебити) пастлашиб кетган.

Натижада иншоотлардаги насос ускуналарининг мўътадил ишлашида ер ости суви захирасининг етишмаслиги сабабли Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Нуробод, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви таъминотида узилишларни келтириб чиқармоқда.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларидан жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида кузатилаётган камчиликлар учун узр сўраган ва мазкур ҳолат тез орада ўз ечимини топишини маълум қилган.
Гейзерное озеро недалеко от села Акташ в Республике Алтай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Инсониятга сув танқислигини башорат қилишди
Шу билан бирга корхона маъмурияти истеъмолчилардан ичимлик сувидан мақсадли фойдаланиш, уни беҳуда исрофгарчиликларига йўл қўймасликларини сўраган.
Янгиликлар лентаси
0