Туркия Марказий Осиёда қандай роль ўйнайди – экспертлар фикри

© CC0 / Unsplash / Meg JerrardБольшая мечеть Меджидие в Стамбуле
Большая мечеть Меджидие в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Oбуна бўлиш
Бишкекда "Сапат" турк лицейлари тармоғи раҳбари Орхан Инандини қидириш ишлари давом этмоқда. Анқарада уни Туркия президенти Ражаб Эрдоғаннинг мухолифи - дин тарғиботчиси Фатхулла Гюленнинг тарафдори сифатида билишади.
Динара Курманова
Шу билан бир қаторда Туркия Республикаси мамлакатда ўзига тегишли ўқув даргоҳларини очиш ниятида. Бу мамлакатнинг Марказий Осиё давлатларига таъсир кучи ҳақида Sputnik обзорида ўқинг.

Жанжал мактаби

Орган Инанди фаолияти билан боғлиқ зиддийлашувлар Қирғизистон ва Туркия муносабатларида ҳам бир неча маротаба ўз аксини топган. Фатхулла Гюлен Туркияда жиноятчи деб эълон қилингач, Марказий Осиё давлатлари унинг "Хизмет" деб аталмиш ҳаракатига қарашли мактабларни ёпа бошлаган эди.
Основатель движения Хизмет Фетхуллах Гюлен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2017
Туркия Ўзбекистон ва яна 21 давлатдан "гюленчилар" экстрадициясини сўрайди
Гюлен мактабларини Туркия таълим вазирлигига қарашли "Маориф" жамғармасига бериб юборишдан бош тортган ягона давлат Қирғизистон бўлди. Бу ерда лицейлар тармоғини янгича "Сапат" номи билан қайта рўйхатдан ўтказишди. Қирғизистон илм ва фан вазирлиги унинг янги ҳаммуассисига айланди.
Ҳали Гюлен даврида, яъни 2001 йилда, тармоқ раҳбарига айланган Орхан Инанди ўз амалини сақлаб қолган бўлиб, бу турк ҳокимиятининг айрим вакиллари эътирозларига сабаб бўлган эди.
Хусусан, 2019-йилда Туркия элчиси Женгиз Фират Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган ифторга ташриф буюриб, тадбирда Инандига кўзи тушади ва "террорчи билан битта дастурхонда ўтиришдан бош тортади".

Қирғизистон нега гюлен мактабларини ёпмади?

"Умуман олганда у ерда чет эл иштироки кенг тарқалган – турли нодавлат ташкилотлар фаолият юритишади. Туркия таъсири эса жуда паст, шу боис, бордию ҳукумат Гюлен мактабларини тақиқлайдиган бўлса ҳам, бу мактаблар мухолифат инструменти бўлган тақдирдагина бу иш рўй бериши мумкин. Аммо "Сапат" лицейларида бундай ҳолатлар кузатилмаган", - дейди шарқшунос Алексей Малашенко.
Гюлен мактаблари билан рўй берган вазиятда Қирғизистон нейтрал тактикани танлади, деб ҳисоблайди ҚР бош вазирининг собиқ маслаҳатчиси, “Евразия” стратегик ишланмалар маркази раҳбари Кубатбек Раҳимов.
"Шуни айтиш жоизки, Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг ўзи Гюлен билан яқин мулоқотда бўлган, ва мактаблар билан боғлиқ ҳолат — бу Туркия ичидаги дарз кетишлардир, — дейди у. — Агар назария ҳақида гапирилса, яъни бу мактабларда мафкуравий томондан нотўғри одамлар "штамповка қилинаётгани"га келадиган бўлсак, у ҳолда, Қирғизистон суверен давлатлиги, унинг назорат ричаглари, масалан, давлат стандарти борлигини унутмаслик лозим. Таълим вазирлиги лицейларда ўтиладиган предметларга ҳамиша таъсир кўрсата олади”.
В Ташкенте состоялась встреча министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова с турецким коллегой Мевлютом Чавушоглу. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари учрашди: томонлар нималарга келишиб олди
Шунга қарамай, жорий йил январ ойида Қирғизистон профил идораси "Маориф" жамғармаси билан Бишкекда янги хусусий турк мактабларини очиш ҳақида битим имзолади.
Туркия парламенти томонидан қўллаб қувватланадиган жамғарма қошидаги мактаблар қайсидир маънода Гюлен муассасалари моделини такрорлайди, дейди турколог Алексей Образцов.
"Кейин нима дейишларидан қатъий назар, гюлен мактаблари дастури жуда ақл билан ишланганди – Туркия тинч усул, ўз тили ва маданиятини илгари сурган ҳолда янги тарафдорларни забт этарди, - дейди у. — Ушбу модел Марказий Осиёда 1990 йилларда муваффақиятли кечган, нега деганда, сиёсат бўшлиққа тоқатсиздир, ва СССР барҳам топгач, минтақада Туркия таъсири сўзсиз, ошди".
Марказий Осиё давлатлари Анқара томонидан таклиф этилган – мўътадил ислом ва европа лойиҳаларида иштирок моделини жозибадор деб топишарди, дея аниқлик киритади Кубатбек Рахимов.
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Россия ОТМларига кириш осонлашди: хорижликлар учун суперсервис нима
"1989 йилдан 2000 йилларга қадар Туркия навбатдаги ўсишни бошдан ўтказарди — мамлакат ЯИМи ўсар, ва ушбу фонда, албатта, пантюркизм ҳаракатлари бош кўтарарди. Турк мактаблари ва лицейлари очилишининг биринчи потоги кўпроқ Ўзбекистонга тўғри келган, сўнгра бунга Қозоғистон, Қирғизистон ҳам қўшилган. Ўз вақтида бу мактаблар Россия регионларига ҳам фаол равишда кириб келган: Татаристон ва Бошқиртистонга.
Аммо йиллар ўтиб, туркларнинг ҳам хафсаласи пир бўлди: ҳали Отатурк вақтида улар Европанинг мусулмон қисмига айланишни режалаштирган бўлиб, бу режалари ҳали ҳам амалга ошган эмас", - дейди эксперт. Бошқача сўзлари билан айтганда, Эрдоғаннинг бу усулларини бироз эскирган деб айтиш мумкин, дея хулоса қилади Алексей Образцов.
"Турк раҳбариятининг Марказий Осиёга жазми жуда кучли, аммо у иқтисодий жиҳатдан таянчга эгамас. Туркия талабалар ўртасидаги мобилликни ошириш мақсадида "Мевлана" дастурини ташкил қилди, аммо уни кўламдор деб атаб бўлмайди. Яъни турк раҳбариятининг баёнотлари имкониятлардан илгариламоқда", - дейди Образцов.
РФА ИМЭМО собиқ иттифоқ тадқиқотлари маркази катта илмий ходими Станислав Притчинга кўра, турк дастурлари кўпроқ Россия маданиятига альтернатива мақомини олган. Мисол тариқасида у Қорабоғ можаросини келтиради, бунда "Маориф" жамғармаси Озарбайжонга берилган ҳудудларда турк мактабларини очишга тайёрлигини билдирган эди.
"Геосиёсат нуқтаи назаридан Туркия ўз иштирокини ошириш учун барча имкониятлардан фойдаланади. Аммо Россия учун бу тизимли таҳдид эмас, чунки Марказий Осиё мамлакатлари ва Туркия ўртасидаги муносабатлар нисбатан яқинда ривожлана бошлади ва уларни бирлаштирадиган омил туркий тилдир (Тожикистон бундан холи – таҳр.). Россия билан эса мамлакатлар ўртасида узоқ тарихий ва иқтисодий ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлиб, у билан Туркия тенглашишга қодир эмас", - дейди Притчин.

Ҳаммаси пул билан ўлчанади, ёхуд Россия билан Рақобат

Халқаро кўламдаги ҳар қандай мафкуравий иш пул талаб қилади, Туркияда эса у йўқ, дея таъкидлайди Алексей Образцов.
CNBC таҳлилчилари баҳосига кўра, Туркияда пандемия туфайли реал ишсизлик даражаси 25%га етди,2020 йилда бюджет дефицити эса 25 миллиард долларни ташкил қилди (ундан олдинги йилда бу кўрсаткич 22 млрд доллар бўлган).
В РФ за знаниями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Илм излаб: ўзбекистонликлар қандай Россия олийгоҳларига бепул ўқишга киришмоқда
"Мамлакатда мустаҳкам ўрин олиш учун иқтисодий манфаатларга эга бўлиш лозим, Туркия ва Қирғизистон савдоси эса вақтинча тўхтаб қолган. – дейди Кубатбек Рахимов. — Мамлакатлар ўртасида савдо айланмаси ўтган йилда 507 млн $ ташкил этган".
Туркия ва Тожикистон савдо айланмаси бунданда паст — 323 млн. $ 2020 йилда Туркиянинг Қозоғистон билан савдо айланмаси — 3 млрд $ (РФ билан $19 млрд), Ўзбекистон билан эса — 2,1 млрд $ (РФ ва Ўзбекистон ўртасидаги айланма миқдори $5,6 млрд) ташкил қилган.
"Қолаверса, таълим дастурлари борасида ҳам Россия Туркия билан муваффақиятли рақиб қилиб келмоқда, "Россотрудничество"нинг лойиҳаларида минтақада талаб юқори. Бунинг устига, Россия БМТ инсонпарварлик миссияси доирасида Қирғизистон ва Тожикистонда ўқувчиларни бепул мактаб тушликлари билан таъминлаб келади. Буларнинг барчаси Марказий Осиёнинг Москва алоқасини мустаҳкамлаб, жамият дунёқарашига таъсир кўрсатади", - деди Раҳимов.
Россия Марказий Осиёдан бўлган талабалар ўқиши учун квота ажратибгина қолмай, минтақа ичидаги таълим майдончаларини ҳам фаол ривожлантириб келади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 12та Россия ОТМлари филиаллари фаолият юритиб келади. Россиянинг бир нечта университетлари ваколатхоналари Қозоғистонда ҳам очилган, 1 июнь куни эса Қирғизистонда ушбу амалиётни ўзида жорий этишни ва маҳаллий муассасалар негизида РФ ОТМлари филиалларини очишни таклиф қилишди.
Торжества в честь дня рождения Александра Пушкина в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Олег Мальгинов: Рус тили ўзбек маданиятини жаҳонга тарқатишда ёрдам берди
Тожикистонга Россия умумтаълим мактаблари қурилишига 30 млн $ ажратди.
"Кўриб турибмизки, Россия таълими бутун минтақа учун энг обрўли бўлиб қолмоқда, - дея хулоса қилади Станислав Притчин. — Ундан ташқари, ЕОИИ ёки ОДКБ сингари ташкилотлар ҳам Россия ролини оширади. Шу билан бирга РФ янги тузилмаларни ташкил қилади, дея умид боғлаймиз – дейлик ўша ННТ масалан, нега деганда, бундай ташкилотлар минтақадаги ўзгаришлар ва трендларга тезроқ муносабат билдиради".
Янгиликлар лентаси
0