Жамият

Аҳоли хонадонларида майдони камида 10 сотихли иссиқхоналар барпо этилади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишСбор клубники в Абхазии
Сбор клубники в Абхазии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
“Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. “Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра:
- иссиқхона хўжалигига эга бўлиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истагини билдирган аҳоли (ташаббускор аҳоли) томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади;
- қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари, захирадаги ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган бўш ер майдонларида ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган турар жой мажмуасини ҳам қамраб олган иссиқхоналар (уй-иссиқхона мажмуалари) ташкил қилинади.
Уй-иссиқхона мажмуалари давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қурилади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2021
Сиёсат
Мирзиёев туман ҳокимларини ер ажратиш ваколатидан тўлиқ маҳрум қилди
Ташаббускор аҳолини танлаш инвесторлар ва туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.
Шунингдек, иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.
Иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.
Қарорга кўра, соҳадаги олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида замонавий иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, уларда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг самарали усулларини ўқитиш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик танлови доирасида “Энг илғор иссиқхона хўжалиги” номинацияси жорий этилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала