Андижонда маст ҳайдовчи йирик ЙТҲ содир этди: беш киши жароҳатланди

© Пресс-служба ГУБДДПять человек пострадали при столкновении "ГАЗ-5327" с автомобилями Matiz и Spark в Андижанской области.
Пять человек пострадали при столкновении ГАЗ-5327 с автомобилями Matiz и Spark в Андижанской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Oбуна бўлиш
Маст юк ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автомобиль ва фуқароларни уриб юборган.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Андижон вилояти Андижон туманида маст юк автомобиль ҳайдовчиси тўхтаб турган автомобилларни уриб юборди.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, ҳодиса 5 июнь куни тумандаги Завроқ маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида рўй берган. Газ-5327 юк автомобили ҳайдовчиси У.З. ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Сўнгра “Pemco” автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олдида тўхтаб турган "Матиз" ҳамда "Спарк" автомобилларини уриб юборган.
Натижада ҳодиса жойида бўлган фуқаролар Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.лар жароҳатланган.
Ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилганда у маст бўлгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0