Колумнистлар

АҚШ, Россия ва Европа Украинага қарши бирлашди

© Sputnik / Николай Лазаренко / Фотобанкка ўтишФлаги США и Украины
Флаги США и Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Кеча кечқурун Жо Байден ўзининг украиналик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбат қилишни ўзига эп кўрди.
Сўнгги пайтларда Владимир Зеленский Оқ уй хўжайини билан мулоқот қилиш илинжида қанчалик камситилишларга бормади дейсиз – Байденнинг Владимир Путин билан учрашувига қадар.
Америка томонининг изоҳларига қараганда, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақида оғиз очилмаган. Киев учун ўша ўта муҳим ва оғриқли мавзу бўйича, кўринишидан, олдинги силжиш рўй бермаган.
“Шимолий оқим-2” газ қувури қурилишини аввал бошдан турли йўллар билан тўхтатишга уринган Украинани лойиҳа ўз якунига етаётгани ҳақидаги янгилик четламай ўтиши мумкин эмас эди.
Флаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Колумнистлар
"Шимолий оқим— 2"га қарши сўнгги жанг бошланди
Киев бутун Ғарбни янада кескинроқ санкция киритишга тўхтовсиз чақирганди ва газ қувури украин газ-транспорт тизими (кейинги ўринларда УГТТ) борлигини йўққа чиқариши ва мамлакатни ҳар йиллик бир неча миллиардлик фойдадан маҳрум қилишини билдирганди. Ҳозир ҳам санкцияларни давом эттириш кераклигини такрорламоқда.
Бу ерда ҳақиқат қаерда экани ва сиёсий манипуляция нималигини англашга уриниб кўрамиз.
УГТТ 2014 йилги давлат тўнтарилишидан ва кейинги сўнгги воқеалардан буён мунтазам ўзининг аҳамияти ва қийматини йўқотганидан бошлаш керак.
"Газпром" ва "Нафтогаз" 2019 йил декабрь охирида тузган битимга кўра, Россия ўтган йил ичида 65 миллиард кубометр газ ўтказиб олиши керак эди, 2001 йилдан 2024 йилгача эса йилига 40 миллиарддан.
Украина ўшанда унга шартномада “тўла ёки олиб ўт” мажбурий бандини ёзиша муваффақ бўлганини ғалаба сифатида катта шодиёна билан нишонлаганди. У “Газпром” агар жисмоний жиҳатдан камроқ олиб ўтган тақдирда ҳам тўлиқ транзит учун пул тўлашга мажбурлигини назарда тутади.
Строительство газопровода Северный поток-2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Колумнистлар
Киев АҚШдан “Шимолий оқим-2” бўйича санкцияларни қайтаришни талаб қилмоқда
Шундоқ ҳам бўлди.
2020 йилда Украина ҳудуди орқали жами 55,5 миллиард кубометр газ олиб ўтилди. Бу сўнгги 30 йилдаги мутлақ антирекорд. Таққослаш учун: 2009 йилда Украина орқали Евроиттифоқига 120 миллиард кубометр газ ўтган.
Яъни қуввати 140 миллиард бўлган УГТТнинг учдан икки газ қувури ва компрессор қуввати бугунги кунда бекор ётибди. Аммо бундай мураккаб қа узун техник объектни узоқ вақт тўхтатиб қўйиб бўлмайди, у доимий хизмат кўрсатиш, режа асосидаги огоҳлантириш ишлари ва пул киритишларни талаб қилади.
Ва бу ерда иккинчи қисмга ўтамиз.
2014 йили “Нафтогаз” раҳбари Андрей Коболев УГТТни 25-25 миллиард долларга баҳолаган эди. Киев ўша пайт бор кучи билан Европанинг профил компаниялари улушига киришни тиқиштирган эди. Қизиқиш билдирган томонлар сифатида Польшанинг PGNiG, Швейцариянинг AOT Energy, Италиянинг Snam S.p.A. ва Словакиянинг Eustream a.s. компаниялари тилга олинган. Бироқ Киев ҳукумати бу ерда ҳам ҳаммани алдашга уринди.
Европалик ўйинчилар амалда УГТТни харид қилишга ва Россия гази ишончлиги масаласини абадий ёпишга тайёр эдилар, аммо Киев таклифни 49 фоиз билан чегаралаб, акциянинг назорат пакетларини сотишдан бош тортди. Натижада харидорларнинг умуман йўқлиги сабаб барча тендерлар муваффақиятсизликк юз тутди.
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Дунёда
НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали
Вақт ўтиб борарди, ва бу УГТТга қарши иш тутарди. 2018 йилда ўша Кололев миллий газ-транспорт тизими нархини 14 миллиард долларга баҳолади. 2019 йилда эса транзитни узайтириш масаласи кўндалик турганда “Укртрансгаз” компаниясни бўлиш натижасида пайдо бўлган ва фақат транзит учун жавоб берадиган операторнинг нархи жами 1,45 миллиардни ташкил этди.
Бу рақамлард осмондан олингани йўқ, Киев аудит ўтказиш ва баҳолаш учун Британиянинг Ernst & Young консалтинг компаниясини махсусан таклиф қилди.
Киев ҳозирги вазият ва кейинги истиқболларни тушунмайди деб ўйлаш керак эмас. Владимир Путиннинг газ қувурининг бир қисми қуриб битказилгани ҳақида баёноти пайда бўлишидан бир кун олдин Украина президенти HBO ахборот гиганти таркибига кирувчи Axios нашри журналистига интервью берди.
Унда Владимир Зеленский АҚШ Москвага санкция босимидан воз кечгани, УГТТга сармоя киритмагани ва бунинг натижасида Украина хавфсизлиги ва манфаатларига таҳдид борлигидан ҳасрат қилди.
Қолаверса, жаноб Зеленский у ва ундан олдинги раҳбарлар Украинани киритган чуқурликни англаб, НАТОдан зудлик Украинани ўз таркибига қабул қилишни деярли талаб қилди.
Зеленскийнинг чиқишини унинг дипломатик органлари қанчалик чиройли қилиб етказишларига қарамасдан, бу Россияга қарши зиддиятда муваффақиятсизликни тўлиқ тан олиш эди. Кўча тилида айтадиган бўлсак, ғарб ҳамкорлари Украинани “кидать” қилишди.
Владимир Зеленский кейин нималар бўлиши ҳақида оғиз очмаяпти.
Украина етакчисининг сукути тушунарли: у иккинчи муддатга қайта сайланишни истайди.
Воқеалар занжири
Киевдаги давлат тўнтарилиши, Украина президенти инагурация маросимидаги АҚШ энергетика вазири, барча даражадаги америкалик маслаҳатчилар, европалик ўйинчиларнинг украин транзитига йўлатилмаслиги, УГТТнинг секинлик билан қадрсизланиши, Жо Байден Россия яшин тезлигида қуриб битказаётган “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкция киритишдан бош тортмоқда.
Ўн олтинчи июнь куни Женевада Россия ва АҚШ президентларининг учрашуви бўлиб ўтади. Унда Украина ва Европага газ етказиб бериш мавзусига тўхталишларида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ўзимизга тахмин қилишга имкон берамиз, Байденнинг санкциявий қатъийсизлиги бу, эҳтимол, мулоқот қилишга таклиф.
Агар АҚШ Украинани транзит схемасидан ўчирса ва бевосита етказиб беришни назорат қилса, бу тарзда Вашингтон нафақат тўғридан-тўғри Европа Иттифоқи сиёсатига таъсир кўрсата олади, балки яна яхшигина пул ишлаб ҳам ололади.
Бу, албатта, фараз холос, бироқ шунга ўхшаш схема барчага фойдали. Европа бозорига чиқиш учун олдидаги ғовлар олинадиган Россияга. Гронинген ёпилиши ортидан ўз фабрика ва қозонларини ёқилғи билан таъминлаш ўта зарур бўлган Европа Иттифоқига.
Президент РФ В. Путин принял участие в открытии памятника императору Александру III - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2021
Дунёда
АҚШ шахдам қадамлар билан СССР йўлидан кетмоқда - Путин
Қўшма Штатларга ҳам, улар умуман олганда лойиҳага қарши чиқа олмаган бўлсалар-да, лекин дипломатик топқирлик туфайли америкаликлар яхшигина молиявий ва геосиёсий дивидентларни олишлари мумкин.
Бу стратегия амалга оширилган тақдирда ягона ютқазган томон Украина бўлади. Боз устига бу унинг ўйлаб қилинган тарихий танлови эди.
Манба: РИА Новости.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала