“Бошсиз каптар” акс этган видео интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишГолубь у фонтана.
Голубь у фонтана.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Oбуна бўлиш
“Бошсиз каптарлар” акс этган видео TikTok ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларини ҳайратга солди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. “Бошсиз каптарлар” акс этган видео TikTok ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларини ҳайратга солди.
zou481 никли каптар боқувчиси TikTok’да блог юритиб, обуначилар билан қушлар ҳаёти ҳақида қизиқарли видеолар билан ўртоқлашади. Унинг саҳифасини 226 мингдан ортиқ киши кузатиб боради.
Яқинда у саҳифасида 2та видео жойлаштиради.
 
Биринчи роликда "бошсиз" каптар уяда турганини, унинг ёнида жўжалар акс этган.
Иккинчи видеода эса бу иллюзия эканлигини кўрсатади. Эркак бу қушлар дутиш зотли каптарлар эканлигини тушунтиради. Улар бўйинни шунчалик шишириши мумкинки - гўё бошсиз бўлгандек туюлади.
 
Янгиликлар лентаси
0