Жамият

Экстремистлар раҳнамоси Абдуллоҳ Зуфар ҳақида маълумот берганлар мукофотланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МВД Узбекистана в Ташкенте
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Абдуллоҳ Зуфарнинг аксарият маърузалари Ўзбекистон конституциявий тузумини зўрлик билан ағдаришга хизмат қилувчи ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган. Уларни республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. ИИВ экстремистларнинг ғоявий раҳнамоларидан бири, Ўзбекистондаги конституциявий тузумни ағдаришга даъват қилган Абдуллоҳ Зуфар ҳақида маълумот берган шахслар мукофотланишини маълум қилди.
Хабарда ёзилишича, аҳоли орасида Абдуллоҳ Зуфар номи билан танилган экстремистларнинг ғоявий раҳнамоларидан бири Зофир Ғаффоров террористик ва экстремистик ташкилотларнинг ақидапарастлик ғояларини фуқаролар ўртасида ёйишда Интернет тармоғидан фаол фойдаланиб келмоқда.
© ИИВ матбуот хизматиҚидирилаётган экстремист Абдуллоҳ Зуфар
Қидирилаётган экстремист Абдуллоҳ Зуфар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Қидирилаётган экстремист Абдуллоҳ Зуфар
Унинг ноқонуний тарғибот фаолияти натижасида фуқаролар, айниқса, ёшлар орасида терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятчиликни ошишига, оилалар парокандалигига, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларда зиддиятларга, фарзандларни қуролли можаролар давом этаётган ҳудудларга чиқиб кетишларига асосий сабаб бўлмоқда.
Таъкидланишича, Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаларига кўра Абдуллоҳ Зуфарнинг аксарият маърузалари Ўзбекистон конституциявий тузумини зўрлик билан ағдаришга хизмат қилувчи ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Шу сабабли фуқаролар Абдуллоҳ Зуфарнинг диний маърузалари акс этган ҳар қандай кўринишдаги диний материалларни республика ҳудудига олиб кириши, сақлаши (шу жумладан, компьютер, ноутбук, телефон аппаратлари ва бошқа электрон маълумотларни сақлаш/ташиш қурилмаларида) ва тарқатиши (оғзаки, ёзма, электрон кўринишда ва ҳ.к.) Жиноят кодексининг 159, 244 прим 1 ва 246-моддалари билан жиноий жавобгарликка ҳамда узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилган.
“Абдуллоҳ Зуфарга нисбатан республикамиз ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан халқаро қидирув эълон қилинган бўлиб, унинг ҳозирги кундаги аниқ манзили, алоқа воситалари, жиноий алоқалари ҳамда бошқа тергов учун аҳамиятли маълумотларни тақдим этган шахсларга, башарти уларнинг маълумотлари тасдиқланган тақдирда амалдаги қонунчиликка асосан мукофот пуллари тақдим этилади”, - дейилган хабарда.
Агарда юқоридаги маълумотларни тақдим этган шахсларнинг ўзлари қидирувда бўлса, уларни жиноий жавобгарлигини енгиллаштириш ва мамлакатга қайтариш чоралари кўриб чиқилади..
Абдуллоҳ Зуфар ҳақида маълумотларга эга шахслар Ички ишлар вазирлигининг 102 қисқа, (+998) 71 231-34-33 рақамларига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин.
Вазирлик маълумот тақдим этган шахсларнинг махфийлиги сир сақланишига кафолатланишини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 10 нафар ўзбекистонликни қидирувга берган эди. Улар орасида Абдуллоҳ Зуфар (Зофир Ғаффоров) ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала