ЕТТБ Наманган вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилашга 70 млн доллар ажратади

© СС0 / Unsplash / 21 swanСтакан воды, иллюстративное фото
Стакан воды, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Oбуна бўлиш
Чуст, Наманган ва Поп туманларида истиқомат қилаётган 170 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик сувидан доимий фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Наманган вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилашга 70 млн доллар ажратади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк тегишли битимни имзолади.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига вилоятнинг Чуст, Наманган ва Поп туманларида истиқомат қилаётган 170 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик сувидан доимий фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Маблағлар вилоятдаги еттита қишлоқ аҳоли пункти (Чортоғ, Чуст, Жўмашўй, Қизил-Ровот, Поп, Тошбулоқ ва Уйғур)га хизмат кўрсатувчи сув олиш ва тарқатиш станциялари ва тармоқлари, магистрал қувурлар ва сув тозалаш иншоотларини, шунингдек, Чуст ва Жўмашўй қишлоқларида сув тозалаш иншоотлари, оқова сув станциялари ва тармоқларини қуриш ва таъмирлаш учун сарфланади.
Ребенок протягивает руки к крану с водой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2021
Франция Тошкентнинг сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 145 млн евро ажратади
Инвестициялар қарийб 115 минг янги фойдаланувчиларга сув таъминоти тармоқларига уланиш имконини беради. Янги инфратузилма туфайли сув йўқотишлари йилига 0,6 млн кубометрга камаяди.
Лойиҳа аҳолига хавфсиз ичимлик суви етказиб бериш, истеъмолчиларининг шахсий гигиенасини яхшилаш ва мавжуд сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган сув таъминоти инфратузилмасини модернизация қилишни молиялаштириш орқали қишлоқ аҳолисини марказлашган сув таъминоти тизимига улаш бўйича Ўзбекистон миллий дастурини амалга оширишга хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0