Ҳодисалар

Кармана туманидаги оҳак цехида кучли ёнғин юз берди – ишчи ҳалок бўлди

© МЧС УзбекистанаСпасатели МЧС ликвидировали пожар, вспыхнувший в одном из ресторанов Самаркандской области
Спасатели МЧС ликвидировали пожар, вспыхнувший в одном из ресторанов Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
ФВВ Кармана тумани ҳудудида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. ФВВ Кармана тумани ҳудудида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот берди.
Бугун, ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги заводлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани акс этган хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат кеча 7 июнь куни тахминан соат 15:52да Навоий вилояти Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги “Zarafshon Golden Grооp” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ёнғин жоийда бўлган бир нафар ФВВ ходими куйиш тан жароҳати билан РШТЁИМ Навоий вилояти филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси зудлик билан ҳолат юз берган ҳудудга етиб борган ва қисқа муддат ичида ёнғин бартараф этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала