Ўзбекистон меҳнат миграциясидан қайтган аёлларни қандай қўллаб-қувватламоқда

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСирийские беженцы
Сирийские беженцы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Oбуна бўлиш
2021 йил биринчи чорагида меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар сони 32 888 нафарни ташкил этган, уларнинг 9 279 нафари аёллардир.
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. 2021 йилнинг беш ойи давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 5 минг 513 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 200 минг 893 нафарига маслаҳат хизматилари, 3 минг 883 нафарига ижтимоий ёрдам, 2 минг 769 нафарига моддий ёрдам, 1 минг 750 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди. 121 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
Во время пандемии не только мигрантам не хватало Москвы, но и Москве — мигрантов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2020
Меҳнат миграцияси: Ўзбекистонни Япония ва Жанубий Корея келажаги кутяптими?
Хорижда вафот этган 168 нафар фуқаро жасади олиб келинди. 145 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
Оғир тан жароҳати олган 17 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди ва улар Ватанга қайтарилди.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 460 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.

Миграцияда аёллар улуши

Шунингдек, ташқи миграция агентлиги реинтеграция бошқармаси мутахасиси Нигора Ёрматованинг Sputnik мухбирига тақдим этган маълумотларига кўра, Ўзбекистонга қайтган меҳнат мигрантлари сони 2020 йилда 508 688 нафарни ташкил этган бўлса, шундан 126 422 нафарини аёллар, 2021 йил биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 32 888 нафарни, шундан 9 279 нафарини аёлларни ташкил этмоқда.
Рабочий на стройплощадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси тўғрисидаги қонун қабул қилинишини тезлаштирмоқчи
2020 йилда Ўзбекистонга қайтган меҳнат мигрантларини 337 910 нафари ишга жойлаштирилган бўлиб, шундан 65 103 нафарини аёллар ташкил этади. 2021 йил биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 17 587 нафарни шундан 3 655 нафарини аёллар ташкил ташкил этмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Тадбиркор мигрант” лойиҳаси доирасида хориждан қайтган фуқаролар учун "Тадбиркорлик асослари ва бизнес юритувини ташкил этиш"га оид қисқа (5 кун, 48 соатлик дастур асосида) муддатли ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2020
Тадбиркорликни ривожлантиришда сусткашлик қилган туман ҳокимлари ишдан бўшатилади
Жумладан, ушбу дастур доирасида шу кунга қадар меҳнат миграциясидан қайтган 616 нафар (шундан 127 нафарини хотин-қизлар) фуқаролар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ёрдамида тадбиркорлик курсларига ўқитилди ва сертификатлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 март куни Ўзбекистон президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ҳужжат билан хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш бўйича маҳаллаларда “Аёллар дафтари”ни юритиш ва “Аёллар маслаҳат кенгашлари” фаолияти йўлга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0