Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди

© AP Photo / NICK UTСлитки золота
Слитки золота - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан қарийб 1,4 млрд долларга ошди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35 млрд 518,2 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд 327 млн долларга кўп. Бу маълумотлар ошкор қилина бошлаган 2017 йилдан буён энг катта кўрсаткичдир. Бундан Марказий банк рақамлари дарак бермоқда.
Захираларнинг ошишига унинг таркибидаги олтин қиймати ошиши ва валютадаги активларнинг кўпайиши асосий омил бўлиб хизмат қилган.
Май ойида олтин арзонлашишдан тўхтаган ва унциясининг нархи 1900 долларгача кўтарилган. Солиштириш учун, апрель ойида унциясининг нархи 1750 доллар атрофида бўлган эди. Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари эса 13 млрд 679,7 млн долларни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Янгиликлар лентаси
0