Россия

Росатом янги авлод ядровий реактори қуришни бошлади

© Sputnik / Ульяна Соловьева / Фотобанкка ўтишНововоронежская АЭС
Нововоронежская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Тез нейтронларда ишлайдиган реакторлар иссиқлик нейтронларида ишлайдиган реакторларга қараганда самаралироқ ва хавфсизроқ ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Росатом Томск вилоятининг Северск шаҳрида янги авлод ядровий реактори - БРЕСТ-300 қуришни бошлади. Айни дамда янги реакторнинг пойдевор бетони қуйилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Тез нетронларда ишловчи реактор

Тез нейтронларда ишловчи реакторлар АЭСларда ҳосил бўлган ядровий ёнилғи қолдиқларидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ядровий ёнилғи самарадорлиги бугунги 3% ўрнига - 30%га етади. Ушбу технология инсониятни келажакда минглаб йиллар давомида ядровий ёнилғи билан таъминлаши мумкин.

КенгайтиришЙиғиштириш
“Бу ерда биз эртанги куннинг тоза ва хавфсиз энергетикаси асосини яратмоқдамиз. У аср охирига қадар, янги технологик шароитда, Россия етакчилигини мустаҳкамлаши ва ривожлантиришга хизмат қилади”, - деди Росатом бош биректори Алексей Лихачев.
Янги истиқболли АЭС қурилиши бошланиш маросимида “Курчатов институти” изланишлар маркази директори Михаил Ковальчук ҳам сўзга чиқди ва Россияда атом энергетикаси пайдо бўлиши ҳақида айтиб берди.

“Биринчи лойиҳа 1943 йилда Курчатов институтида ишга тушган эди. Унинг ягона мақсади – ядровий қурол яратиш эди, қолган барчаси унинг натижаси бўлган”, - деди Ковальчук.

Ушбу янги лойиҳа Россия атом соҳасида янги технологик платформа яратиш, ёпиқ ҳалқа циклида ишлайдиган атом энергетикаси ташкил қилишга қаратилган. Ушбу платформа ядровий ёнилғи қолдиқлари муаммосини ҳал қилади ва дунёда атом энергетикасида Россия технологияларининг устуворлигини таъминлайди.
БРЕСТ-300 қуриб битказилиши 2027 йилга мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала