Видео

Тошкентда дунёнинг энг баланд чўққисини забт этган ўзбекистонлик кутиб олинди

Ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко 1 июнь куни Эверест чўққисини забт этди. Бу Непал томонидан ўзбекистонлик алпинистнинг биринчи марта ушбу чўққига чиқишидир.
Ҳимолай тоғининг энг баланд нуқтаси Эверест (Жомолунгма) чўққисига Ўзбекистон байроғини ўрнатган ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Денисенко Ўзбекистон байроғи сайёранинг энг баланд нуқтасида ҳилпираб турганидан ғурурланишини айтди.
Спортчининг сўзларига кўра, чўққига кўтарилиш жиддий жисмоний тайёргарлик, чидамлилик ва мустаҳкам иродани талаб этади. Чўққини забт этишга у икки йилдан ортиқ вақт сарфлаган.
Эверест чўққисига кўтарилиш Никита Балабанов бошчилигидаги "Кулуар" экспедицияси томонидан амалга оширилган. Сергей Денисенко дунёдаги энг баланд чўққининг забт этилишини Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига ҳадя қилган.
Эверест чўққисининг баландлиги 8848 метрни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала