Маданият

Тошкентдаги тўйда Россия ва Туркия эстрада юлдузлари қўшиқ куйлади

© Instagram @jamshid.umirzoqovСердар Ортач и Юлдуз Усманова
Сердар Ортач и Юлдуз Усманова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Тошкентдаги ҳашаматли меҳмонхоналаридан бирида Абдуллоҳ ва Муниса исмли келин-куёвнинг тўйи бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Кеча Тошкентдаги ҳашаматли меҳмонхоналаридан бирида Абдуллоҳ ва Муниса исмли келин-куёвнинг дабдабали тўйи бўлиб ўтди.
Никоҳ оқшомида Ўзбекистон, Россия ва Туркия машҳур хонандалари иштирок этгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Хусусан, Ўзбекистон халқ артистлари Фарруҳ Зокиров, Насиба Абдуллаева, Туркиянинг машҳур хонандаси Сердар Ўртач ва Россия эстрадаси юлдузи Любовь Успенская қўшиқ куйлади.
Кейинчалик Юлдуз Усмонова туркиялик хонандани пойтахтдаги ресторанлардан бирида меҳмон қилди.
Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Самарқанддаги тўйда Тожикистон эстрада юлдузи Шабнам Сурайё Юлдуз Усмонова билан биргаликда дуэт қўшиқ қуйлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала