Хитой COVID пайдо бўлиши ҳақидаги айбловларни Ироқда топилган “кимёвий қуролга” ўхшатди

© REUTERS / Kim Kyung-HoonЦентральный банк Китая
Центральный банк Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Oбуна бўлиш
Вируснинг келиб чиқишини сиёсийлаштириш ва Хитойни обрўйсизлантиришга қаратилган кампания Ироқда топилган оммавий қурол ҳақидаги ёлғондан фарқ қилмайди.
ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Коронавируснинг лабораторияда ёки бошқа жойда пайдо бўлганлиги тўғрисидаги хулосалар ЖСТ процедураларига асосан тасдиқланиши керак, деди ХХРнинг АҚШдаги элчиси Лю Пэнъюй.
“Коронавируснинг Хитой лабораториясида пайдо бўлгани ҳақидаги айбловлар 20 йиллар олдин Ироқда гўёки топилган оммавий қирғин қуролига ўхшайди”, - деб ёзган Хитойнинг АҚШдаги элчиси Лю Пэнъюй Twitterда.
COVID-19нинг келиб чиқиши – бу илмий масала бўлиб, сиёсийлаштириш ўрнига у ЖСТда белгиланган процедуралар ва илмий методлар асосида бутун дунё олимлари томонидан биргаликда ўрганилиши керак.
Вируснинг келиб чиқишини сиёсийлаштириш ва Хитойни обрўйсизлантиришга қаратилган кампания Ироқда топилган оммавий қурол ҳақидаги ёлғондан фарқ қилмайди, деди Хитой элчиси.
Эслатиб ўтамиз 2003 йилнинг 5 феврал куни АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл БМТ хавфсизлик кенгашига ичига оқ порошок солинган пробирка олиб келиб, Боғдодга қарши ҳарбий операция бошлаш зарурлигини таъкидлаган эди.
Летучия мыш  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2020
Хитой коронавирус Ухан бозоридан тарқалган, деган версияни рад этмоқда
Ўшанда Россия бу “далилларга” ишонмаган ва Ироққа қарши куч ишлатиш ҳақидаги қарорни блоклаб қўйган эди. Шундай бўлса-да, АҚШ ва Британия Ироққа қарши ҳарбий операцияни бошлаган ва мамлакатни вайрон қилган эди. Ироқда ҳеч қандай кимёвий қурол топилмаган эди.
ЖСТ ва олимлар коронавируснинг келиб чиқиши табиий ва уни лабораторияда яратиш мумкин эмас деб таъкидлашига қарамасдан, АҚШ энг бошидан ушбу вирус пайдо бўлишида Хитойни айблаб келмоқда. Дональд Трамп пандемиянинг илк кунларидан бошлаб ўзининг ҳар бир чиқишида коронавирусни “Хитой вируси” деб атаб келди.
ОАВларада ҳам вақти вақти билан алоҳида олимлар коронавирус Хитойда пайдо бўлгани ҳақида “янги далиллар” топилганини сенсация деб эълон қилишмоқда. Ваҳоланки, Уханда бўлиб қайтган ЖСТ улкан экспертлар гуруҳи COVID-19нинг лабораторияда яратилгани ҳақида ҳеч қандай далил топа олишмаган эди.
Янгиликлар лентаси
0