Худди ўз уйидагидек: Туркия Сурия шимолини эгаллаб олмоқда

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСитуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии
Ситуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Oбуна бўлиш
Туркия аста секин Сурия шимолини ўз ҳудудига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Россия вазиятга қандай таъсир қилиши мумкин?
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik, Ксения Мельникова.
Сурия шимоли-шарқи Дамасга деярли бўй сўнмай қўйган. Анқара эса у ерда шифохона, мактаблар қурмоқда, турк лирасини муомалага киритмоқда. Олдин қурдлар яшаган ҳудудларга туркоманларни ва сунний арабларни кўчирмоқда.Бу билан Туркия Сурия суверенитетига таҳдид солмоқдами?

Ноқонуний киришлар

“Сурия ТИВи Туркия ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ишларни кескин қоралайди. Идлибнинг террорчилар назорати остида бўлган ҳудудларида Туркия Сурия шахсий ва оилавий ҳужжатларини бекор қилиб уларнинг ўрнига ноқонуний Туркия ҳужжатларини бермоқда. Бу турклаштириш сиёсатининг чўққиси”, - дейилган Сурия ахборот агентлиги хабарида.
Дамашқ, шунингдек, “Сурия демократик кучлари” (SDF) назорати остида бўлган ҳудудларга Франция ва Ниделанд делегацияси киришини қоралаб буни “Сурияга қарши агрессия” ва “Халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши” деб атади.
Трасса М5 Дамаск-Алеппо в районе поселения Маарет-Нуман провинции Идлиб в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2020
Россия ва Туркия Идлиб бўйича кўплаб масалалар юзасидан келишувга эришди
Сурия шимоли шарқидаги Қурд автоном маъмурияти Голландия ҳукуматига “Исломий давлат” жангариларининг 4 нафар қариндошларини – бир аёл ва уч болани берган. Даниэль Миттеран фонди ҳамда Пария мэрияси вакилларидан иборат Франция делегацияси ҳам Камышлы шаҳрига ташриф буюрган. Дамашқ бу ҳақида огоҳлантирилмаган.
Бу билан Ғарб Суриянинг шимоли ва шимоли-шарқи марказга бўй сўнмаётганини кўрсатиб қўймоқчи бўлган. Аслида эса вазият бундай эмас. Масалан, 26 май куни президент сайлови вақтида Камышлы ва Эль-Хасеке шаҳарларида сайлов участкалари ишлаган.

Турклаштириш

Туркия билан чегарадош бўлган шимолий ҳудудларда вазият бутунлай бошқача. Анқара у ерда қурдларга қарши ҳарбий операциялар ўтказган –2018 йилнинг январ – март ойларида “Зайтун шохи” ҳамда 2016 – 2017 йилларда “Фирот қалқони” операциялари. Ушбу ҳудудларга Туркияга ҳайрихоҳ бўлган Сурия мухолифат кучлари ҳозиргача сақланиб қолмоқда.
Ғарб ва араб ОАВлари ҳудуд турклаштирилаётгани ҳақида бир неча йилдан буён таъкидлаб келишмоқда. Бу ерда аҳоли пунктларига туркча номлар бериш, турк лираси сурия фунтини сиқиб чиқариши, қурдлар яшаган ҳудудларга туркоманлар ва сунний араблар кўчиб ўтиши кузатилмоқда.
Одатга кўра, Анқара “юмшоқ куч”дан фойдаланмоқда. Мактаблар қайта қурилган, ўқув дастурлари туркчага мослаштирилган. Маслан тарих китобидаги “Усмонийлар истилоси” иборасини “Усмонийлар ҳокимлиги” деб алмаштирилган. Минглаб ўқитувчилар қўшни давлатлардан маош олмоқда. Турк тили биринчи синфдан бошлаб ўргатилмоқда. Мактаб битирувчиларига эса Туркия ОТМларига кириш таклиф қилинмоқда.
Большая мечеть Меджидие в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Туркия Марказий Осиёда қандай роль ўйнайди – экспертлар фикри
Шифохоналарни қайта тиклашда ҳам Анқара иштирок этмоқда. Май ойининг охирида Anadolu агентлиги Туркия Идлиб туманига электр таъминотини тиклаганини маълум қилган эди. Таъмирлаш ишлари етти ой давомида олиб борилган. Бунга қадар электр кунига 2 соат давомида узатилган холос.
Туркия Қуролли кучлари жавобгарлиги остидаги ҳудудларда фаолияти юритаётган жангарилар 29 май куни, мактаб ўқувчиларини Сурия дипломи олиш учун бўлган имтиҳонга ўтказиб юбормаган эди. Қуролланган кишилар мактаб ўқувчилари кетаётган автобусни тўхтатиб уни орқага жўнатиб юборишган.

Арзлар кўп

Июнь ойининг бошида Туркияга американинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд келган эди. Улар Сурия шимолига Баб ал-Хава номли асосий назорат-ўтказиш пункти орқали инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ҳақида келишиб олишди. Bloomberg буни “Россиянинг Сурияга кўрсатилаётган ёрдамни чеклашига қарши қаратилган ташаббус” деб атади. Назорат пункти мандати 10 июлда тугайди. Ғарб ва Туркия унинг муддатини узайтириш тарафдори. Россия бўлса – мутлақ қарши.
Анқара таъкидлашига кўра, БМТ назоратисиз Туркияга яна қочқинлар ёпирилиб кела бошлайди. Москва эса ушбу назорат пунктини кераксиз деб ҳисоблайди, чунки у орқали кириб келаётган ёрдам нотенг тақсимланмоқда ва асосан жангарилар қўлига тушмоқда.
"Баб аль-Хава" орқали етказиб берилаётган ёрдамни мамлакат ичидан етказиб берса ҳам бўлади. Ушбу пунктни назорат қилаётган жангарилар шаффоф етказиб бериш тизимини хохламайди, - деб ёзган эди Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский.
Концерт на блокпосту российских миротворцев в Карабахе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Россия ва Туркия Қорабоғдаги сулҳни қандай назорат қилади
Москва ва Анқаранинг Сурия борасида эришилган келишувлар қандай амалга оширилаётгани борасида бир қанча даъволар тўпланиб қолган. Томонлар вақти вақти билан “ўт очишни тўхтатиш” режими бузилаётганини хабар қилишмоқда, яраланганлар ҳақида турлича маълумотлар келтиришмоқда. Баҳорда шартнома мутлақ бекор қилиниш хавфи остида эди.
Анқара Сурия ҳарбийларини ва шахсан Башар Асадни Идлибдаги деэскалация ҳудудига зарба беришда ва “гуноҳсиз одамлар ўлими”да айблади. Сурия мухолифати эса Россия ҳаво ҳарбий кучларининг Баб аль-Хавага ҳужуми ҳақида маълум қилишди. Ундан ташқари Туркия ҳаво кучлари илк бор Ракка ҳудудига ҳужум уюштиришди.
“Россия – Туркия ҳамкорлик қилаётган ҳудудларда ҳам вазият мураккаблигича қолмоқда. У ерда террорчилар ҳали ҳам бор. Бу эса вазиятни нормаллаштиришга халал бермоқда. Лекин ҳамкорлик давом этмоқда. Сурия борасида ҳам айрим келишмовчиликлар бор”, - деган эди бу борада Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Яхши юз билан ёмон ишлар қилмоқда
Муаммо шундаки, Туркия Сурияда ўзини худди ўз уйидагидек тутмоқда. Сурия шимолида турк қўшинлари ноқонуний бўлиб туришибди. Уларни на Сурия ҳукумати на БМТ Хавфсизлик кенгаши таклиф қилган, - дейди ИМЭМО илмий ходими, Россия дипломатик академияси доценти Владимир Аватков.
“Аслида Анқара ана шундай аралаш технологиялар ёрдамида ўзининг таъсир ҳудудини кенгайтиришни истайди. Буни янги усмонийлик, туркча исломийлик ёки янги пантюркизм дейиш мумкин.
Турклар аксарият маҳаллий аҳоли – туркоманлар эканини таъкидлашмоқда. Яъни усмонийлар империяси давридан қолган турклар. Аслида эса Туркия агрессив ҳужумкор сиёсат ўтказмоқда. Бу Суриядан бошқа йўналишларда ҳам сезилмоқда, - дейди сиёсатчи.
Шарқшунос ва публицист Андрей Онтиков ҳам ушбу фикрга қўшилади.
Президенты России, Турции и Ирана Владимир Путин, Реджеп Тайип Эрдоган и Хасан Рухани на совместной пресс-конференции в Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2020
Россия, Эрон ва Туркия Сурия нефтининг ноқонуний босиб олинишини маъқулламайди
“Дамашқнинг суверенитети бузилиши ҳақидаги танқидлари ўринли. Қурд туманларида, масалан Афринда Туркиянинг ҳар қандай ҳаракатлари кескин қаршиликка дуч келмоқда. Лекин бу ерда улар демографик баланс ўзгаришидан фойдаланиб қолишмоқда. Қурдлар билан ёнма-ён сунний араблар ва туркоманлар жойлашмоқда.Улар Туркияга жуда хайрихоҳ”, - дейди шарқшунос.
Идлибда террорчилар анклави юзага келган. У ерда энг радикал гуруҳлар жойлашиб олган. Улар ҳеч қачон Суриянинг қайта тикланиш ғоясини қабул қилмайди.
“Турклар шошилмасдан ушбу ҳудудларни ўзларига қўшиб олиш учун шароит яратишмоқда, - деб хулоса қилади олим.
Бу ишда Москва дипломатик каналлар орқали ёки вазиятни жойида ҳал қилган ҳолда Анқарага халал бериши мумкин. 2020 йил бошида Идлибда вазият жиддий ёмонлашган эди. Сурия армияси Россия кўмагида катта ҳудудларни озод қилган эди. Охир оқибат Туркияни Сурия ҳудудини тарк этишга мажбур қилишса ажаб эмас.
*Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳ.
Янгиликлар лентаси
0