Иқтисод

Ер мулкига оид президент фармони эълон қилинди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишПосевная риса в Краснодарском крае
Посевная риса в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Ўзбекистонда 2021 йилинг 1 августидан бошлаб ер мулкига таалуқли барча қонунлар жиддий ўзгаради. Хусусан ерни, сотиб олиш, ижарага олиш мумкин бўлади. Умрбод эгалик қилиш, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Ўзбекистонда ер ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш ва уни бозор активига айлантириш мақсадида президент фармони қабул қилинди.
1. Ушбу фармонга мувофиқ, 2021 йилинг 1 августдан қуйидаги ўзгаришлар кучга киради:
хусусий секторга ер участкалари – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида берилади;
давлат ташкилотларига – доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби - бекор қилинади;
илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар - мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;
давлат ташкилотларига ер участкалари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади;
бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш - қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;
давлат-хусусий шериклик ва ижтимоий фойдали лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси - вилоятлар ва шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
2. Вазирлар Маҳкамаси, истисно тариқасида, қуйидаги ҳолларда ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришга ҳақли:
давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига;
агросаноат кластерларига;
қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида;
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қарор қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилинади:
ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш ва ҳо казо;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ўзгартириш, бекор қилиш;
ер тоифасини ўзгартириш;
боғдорчилик ёки бошқа фаолият юритиш учун ер бериш;
хусусийлаштириладиган ер участкаларига мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган мажбуриятлар белгилаш.
4. Қонунчилик ҳужжатларида ер участкалари ажратишни назарда тутувчи барча тартиб, имтиёз ва истиснолар 2021 йилнинг 1 августидан тўлиқ бекор қилинади.
5. Ерга мулкига оид қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилади.
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони билан батафсил қуйида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала